Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
Шерали Қосимов Тўрақўрғон туманининг янги ҳокими сифатида иш бошлади. Туманнинг олдинги ҳокими Мирбулоқ тумани раҳбарлигига ўтказилганди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
27 август куни халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Шерали Абдуқаҳҳорович Қосимовни Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқлади.
Шерали Қосимов 1986 йилда Наманган туманида туғилган. 2010 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят молия бошқармасида турли вазифаларда ишлаган.
Наманган тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, Наманган тумани ҳокими ўринбосари, Давлат Активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган.
Янги тайинловга қадар эса Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тўрақўрғон туманига 2022 йил мартидан буён ҳокимлик қилиб келган Аҳрор Аҳмадалиевич Мансуров жорий йилнинг 7 август куни Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон | 08:25
-
Алиев: Озарбойжон АҚШ билан дўстлик ва шерикликка алоҳида аҳамият беради
Жаҳон | 08:22
-
Ўзбекистон университети халқаро рейтингда энг кучли 500 та ОТМ қаторидан жой олди
Ўзбекистон | 08:03
-
Ню-Йорк мэри лавозимига номзод Трампнинг «Катта ажойиб қонуни»ни талончилик деб атади
Жаҳон | 07:40
Мавзуга оид

17:33 / 02.07.2025
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

09:58 / 02.07.2025
Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

15:50 / 24.06.2025
Маҳмуд Истамов Адлия вазирлигига қайтди

14:37 / 17.06.2025