Италияда Bayesian суперяхтаси торнадо оқибатида чўкиб кетди
Британия байроғи остида сузган яхта бортида бўлган 15 киши қутқариб олинган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна олти киши бедарак йўқолган.

Фото: Reuters
Италия жанубидаги Палермо қирғоқларига ёпирилган торнадо натижасида Bayesian суперяхтаси ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна олти киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Sky News.
Қайд этилишича, ҳалокатга учраган суперяхтадан 15 киши қутқариб олинган — улар орасида кема командири ҳамда бир ёшли қиз ва унинг онаси ҳам бор.
Дастлаб Портичелло портидаги причалга боғланган кема 18 август куни денгизга сузиб кетган ва соҳил яқинига лангарни ташлаган. Британия байроғи остида сузган яхтада Янги Зеландия, Шри-Ланка, Буюк Британия, Франция ва Ирландия фуқаролари бўлган. Яхтага эгалик қилган Camper & Nicholsons компаниясининг аниқлик киритишича, кема бортида 12 нафар меҳмон ҳамда 10 нафар экипаж аъзоси билан сузиб кетган.
Bayesian яхтаси — Perini Navi компанияси томонидан қурилган ва 2008 йилда ўз эгасига топширилган. Кеманинг узунлиги 56 метрни ташкил этиб, у олтита люкс каютага 12 нафар меҳмонни сиғдира олади. Шунингдек, 10 нафаргача экипаж аъзоси хизмат кўрсатади.
Bayesian узунлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган ва алюминийдан ясалган энг катта мачтага эга. Кема 8 цилиндрли двигатель ёрдамида ҳаракатланади, тезлиги эса 15 узелга қадар ета олади.
Кучли шамол оқибатида яхта чўкиб кетган. Нидерландиянинг Sir Robert номли елканли кемаси экипажи томонидан 15 киши қутқарилган. Ҳалок бўлган шахснинг жинси ва фуқаролиги ҳозирча ошкор этилмаяпти. Торнадо оқибатида Палермо соҳилидаги ҳудудлар, жумладан, маҳаллий портдаги қайиқларга ҳам шикаст етган.
Италия соҳил хавфсизлиги хизмати ходимлари бедарак йўқолганларни қидириш билан шуғулланмоқда. Операцияларга жалб этилган ғаввослар яхта чўккан жойда 57 метр чуқурликка қадар шўнғиган. ANSA агентлигининг ёзишича, бедарак йўқолганлар каюталарида бўлган ва у ерга қамалиб қолган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москва давлат университетининг Тошкент филиалида 2025/26 ўқув йили учун қабул бошланди
Жамият | 19:00
-
Мутахассислар Apple, Google ва Telegram'нинг 16 миллиард пароли сизиб чиққани ҳақида хабар берди
Жаҳон | 18:59
-
Транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади
Ўзбекистон | 18:29
-
Президент Яккабоғдаги «Янги Ўзбекистон» массивини кўздан кечирди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид

12:32 / 16.06.2025
Европа жанубида оммавий туризмга қарши митинглар ўтказилди

16:09 / 11.06.2025
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди

22:21 / 09.06.2025
Италиялик эркак бир йил давомида иш жойидан салкам 2 кило олтин ўғирлади

20:32 / 06.06.2025