UzAuto Motors'нинг 1,3 млрд сўмлик танловида коррупцион ҳолат аниқланди
“Нексия 2” автомобилларининг эшиги учун бутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича 1,3 млрд сўмлик давлат хариди яқин қариндошларга тегишли иккита компания иштирокида ўтган. Улардан бири ғолиб, иккинчиси захира ғолиби деб топилган. Бу ҳақда интернетда берилган маълумотни Аксилкоррупция агентлиги тасдиқлаб, ишни прокуратурага оширди.

Фото: Kun.uz
“UzAuto Motors” АЖ томонидан 2024 йил 8 июл куни ўтказилган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида яқин қариндошларга тегишли компаниялар иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Бу ҳолатни Telegram'даги “Ревизор” каналида берилган хабардан сўнг ўрганиб чиққан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тасдиқлади.
Агентликка кўра, харид комиссияси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг бир қатор талабларини бузган, шу сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.
“Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди”, дейилади расмий ахборотда.
UzAuto Motors изоҳига кўра, ҳолат “Нексия 2” автомобилининг эшиклари учун бутловчи қисмлар харид қилиш билан боғлиқ бўлган. Компания etender.uzex.uz платформасида танлов ўтказилгани, лекин ҳеч қайси иштирокчи билан шартнома тузилмаганини билдирди.
“Ревизор”нинг ёзишича, танловга жами иккита талабгор тижорат таклифини билдирган бўлиб, харид комиссиясининг 8 июл кунги баённомасига мувофиқ энг яхши таклифни аниқлаш орқали 1,3 млрд сўм нарх таклифи билан “Eko Tsem Komplekt Oborudovanie” МЧЖ танлаш ғолиби, “Eko Lit Metall” МЧЖ эса захира ғолиби деб топилган.
Очиқ манбаларга кўра, захира ғолиби “Eko Lit Metall”нинг раҳбари ва ягона таъсисчиси ҳисобланувчи Муталипов Анваржон Абдураҳим ўғли – бир вақтлар “Eko Tsem Komplekt Oborudovanie” МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қилган бўлиши мумкин.
Танлов ғолиби бўлган “Eko Tsem Komplekt Oborudovanie”нинг ягона таъсисчиси сифатида Асқарова Феруза Имяминжоновна, корхона раҳбари сифатида Асқаров Абдураҳим Муталович кўрсатилган.
Бу икки компания раҳбар ва таъсисчиларининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари улар ўзаро яқин қариндош бўлиши мумкинлигига ишора қилади. Аксилкоррупция агентлиги бу тахминни тасдиқлаган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025