Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҚБ Трампни отганнинг шахсини очиқлади
АҚШ Федерал қидирув бюроси маълумотида айтилишича, Доналд Трампни ўлдиришга уринган шахс — пенсилвалиялик 20 ёшли Томас Мэтю Крукс бўлган.

Фото: Gene J. Puskar / AP / Scanpix / LETA
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришда гумонланганнинг шахси маълум бўлди — бу Пенсилвания штати, Бетел-Парк шаҳарчасидан бўлган 20 ёшли Томас Мэттю Круксдир, деб хабар бермоқда The Washington Post Федерал қидирув бюрога асосланиб.
Бетел-Парк суиқасд рўй берган Батлердан 70 км масофада жойлашган.
Крукс 13 июл куни Пенсилваниянинг Батлер шаҳрида Трамп тарафдорлари иштирокидаги митинг чоғида ўт очган. Крукс митинг жойидан тахминан 100-120 метр масофадаги қўшни бино томидан туриб, AR-15 русумли яримавтомат милтиқдан ўт очган.
Отишма чоғида митингга келганлардан бири ҳалок бўлиб, яна икки нафари яраланган ва оғир аҳволда қолмоқда. Ўқлардан бири Доналд Трампнинг ҳам ўнг қулоғи юқори қисмини ялаб ўтган. Бош қисми қонга беланган ҳолда кўриниш берган собиқ президент дарҳол шифохонага олиб кетилган. Трампнинг сайловолди кампанияси вакиллари ҳозирга келиб у билан «барчаси жойида» эканини маълум қилган.
АҚШ собиқ президентига суиқасд уюштиришда гумонланувчи Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ўлдирилган. ФҚБ маълумотига кўра, у муқаддам жиноий жавобгарликка тортилмаганди. Унинг мотивлари ўрганилмоқда.
Бу вақтда ижтимоий тармоқларда Крукс «республикачилар ва Трампдан нафратланиши»ни айтган видео тарқалмоқда. У республикачилар «нотўғри одамни танлагани»ни қўшимча қилади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади
Ўзбекистон | 15:00
-
Eco Dry – жазирамада терлашдан самарали ҳимоя
Жамият | 14:59
-
Россияда «чет эл агентлари» рўйхати яна кенгайтирилди
Жаҳон | 14:40
Мавзуга оид

08:17
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

19:55 / 11.07.2025
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

14:49 / 11.07.2025
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

14:46 / 11.07.2025