Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Фуқарога жароҳат етказилгани аниқланмади” – Риштонда ИИБ хонасида ҳушини йўқотган фуқаро бўйича маълумот берилди
Фарғона вилояти ИИБга кўра, фуқаро ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилган ҳолда машинасини фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳайдаган. Ушбу ҳаракатидан сўнг у мажбурий тарзда ички ишлар органи таянч пунктига олиб борилган.
Риштон туманида ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани ҳолати юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 4 июл куни Риштон туманининг Гумбаз маҳалласида фуқаро Р.М. Cobalt машинасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, “Тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасига машинасини қўймоқчи бўлган. ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлишган.
“Бироқ Р.М. ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирган. Шундан сўнг ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси М.Р. ҳам келиб, бақир-чақир қилган ҳолда ходимларга қаршилик кўрсатган.
Шу пайт Р.М.нинг тутқаноғи тутиб, ўзини йўқотган (фуқаронинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепсия касаллиги бўлган). Фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган”, дейилади ИИБ расмий муносабатида.
Қайд этилишича, тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда фуқаро Р.М. ва акаси М.Р.га нисбатан Маъмурий жааобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-, 194-, ва 195-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган. Шунингдек, ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.
ИИБ расмий муносабат билан бирга ўша ҳолатда ходимларнинг бодикамерасига туширилган тасвирларни ҳам эълон қилди.
Воқеага гувоҳ бўлган ҳайдовчининг жияни ходимлардан бири акасининг қўлига электрошокер ишлатганини, кейин эса судраб, хизмат хонасига олиб кириб кетишганини, уни хонада кўпчилик бўлиб калтаклашганини билдирганди. ИИБ хонасидан ҳушсиз ҳолатда чиққан фуқаро тезкорлик билан реанимация бўлимига олиб борилган. У ҳамон ўзига келмаётгани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда
Ўзбекистон | 15:48
-
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars
Жаҳон | 15:28
-
Марғилонда Gentra кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди
Ўзбекистон | 14:18
-
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда
Жаҳон | 12:59
Мавзуга оид

15:21 / 30.05.2025
“Бетон, ғишт қуйиш ҳам қўлимдан келади” – риштонлик сувоқчи қиз ҳикояси

08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди

15:52 / 15.02.2025
Камаз тагидан бутун чиққан, кичик жуссали катта инсон – риштонлик Шерқўзи ҳикояси

18:18 / 11.02.2025