Фарғонада соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
Бу иш ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари ҳамкорлигида қилинган. 3 кун давом этган тиббий кўрикдан сўнг соғлом бўлгани сабабли фуқарога жавоб бериб юборилган. Ишни Омбудсман ўргангач, фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга ҳайфсан берилган.

Иллюстратив фото
Фарғонада соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Омбудсман хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Омбудсманга фуқаро Б.Н. унинг розилигисиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани ва тиббий кўрикдан ўтказилганлиги бўйича масъулларга чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Мурожаат назоратга олиниб, ҳолат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Вакил фуқаро Б.Н. билан учрашганда, у руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймагани, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишгани ҳамда соғлом бўлгани сабабли жавоб бериб юборишганини маълум қилган.
Ўтказилган ўрганиш давомида фуқаронинг сўзлари тасдиқланган. Яъни шифохона қабулхонасида даволаниши учун олинган розилик тилхатида унинг имзоси бўлмагани, шунга қарамасдан унинг руҳий ҳолатини текшириш учун қабул қилган врач А.Жўраев томонидан шифохонага жойлаштирилиб, тиббий кўрикдан ўтказилгани аниқланган.
“Ўрганиш жараёнида “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси 2-қисмида психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган холда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши талаблари бузилгани маълум бўлди. Шундан сўнг, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш ва бу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун тегишли чораларни кўриш бўйича Фарғона вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига Омбудсман хулосаси киритилди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, шифохонанинг навбатчи врач-психиатри А.Жўраевга ўз ишига совуққонлик билан ёндашгани учун ҳайфсан берилган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон | 12:07
-
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда
Ўзбекистон | 11:46
-
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди
Жаҳон | 11:20
-
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди
Ўзбекистон | 11:14
Мавзуга оид

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025
Ресторандаги “маска-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?

13:57 / 13.06.2025