Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирригация институтида «Битирувчи-2024» тадбири ўтказилди

2024 йил 22 июн куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети Маданият саройида 2023-2024 ўқув йилида бакалавриат босқичини тамомлаётган битирувчи курс талабаларининг “Битирувчи-2024” тадбири ўтказилди.
«Республикамиз Олий таълим тизимида алоҳида тарихий воқелик сифатида шуни эътироф этиш керакки, дунёнинг энг нуфузли таълим тизимидаги таҳлилий агентлик Quacquarelli Symonds (QS) world ranking university 2024 йилда дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтингини эълон қилди. Бу рейтингда Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари тарихида биринчи бор Топ-550 та дунёнинг энг нуфузли университетлари қаторига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети рейтинг натижаларига кўра 547-ўринни эгаллади.
2023-2024 ўқув йилида университетни 2020 нафар талаба битирмоқда шундан, Иқтисодиёт факултетининг 127 нафар битирувчиларидан 18 нафари университетни имтиёзли диплом билан тамомлади. Битирувчиларнинг 98 нафари (77 фоиз) битирув олди амалиётни ўтаган ташкилотларда расмий иш фаолиятини бошлади. Битирувчиларнинг 3 нафари хорижий нуфузли олий таълим муассасаларнинг магистратура дастурларига қабул қилиш бўйича таклиф олган, 28 нафари B2 ва C1 даражали хорижий тил билиш сертификатларига эга», дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
22 июн куни университетнинг маданият саройида битирувчи талабалар ҳаётида унутилмас қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган тадбир ўтказилди. Маданият саройида “Битирувчи - 2024” диплом топшириш маросимига катта тайёргарлик кўрилган.
Залга ректорат аъзолари, факултет жамоаси, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари ва барча яқинлари таклиф этилган.
Битирувчи талабалар ҳамда уларнинг ота-оналарини табриклаш учун ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети ректори, профессор Баҳодир Суюнович Мирзаев чиқиш қилди.
Шундан сўнг Иқтисодиёт факултети декани Учқун Зоирович Алимов университет ректори билан биргаликда етуклик дипломлари эгаларига топширди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
-
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди
Спорт | 23:47 / 11.07.2025
-
Испанияда «Ростех» вице-президентининг ўғли ушланди. У пул ювишда гумонланмоқда
Жаҳон | 23:23 / 11.07.2025
Мавзуга оид

19:18 / 22.06.2024
Олий таълим вазири ОТМлардаги форма масаласига муносабат билдирди

20:48 / 21.06.2024
“Қизил йўлак билан кутиб олишади деб ўйлаганман, лекин менга иш йўқлигини айтишган” — олий таълим вазири

18:20 / 20.06.2024
Давлат техника университетида меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқартирилади

19:06 / 24.05.2024