Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қизил йўлак билан кутиб олишади деб ўйлаганман, лекин менга иш йўқлигини айтишган” — олий таълим вазири
Олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов ёшлар билан учрашувда мактаб вақтларини эслади. Унинг айтишича, пахта теришга кўп чиққан, бутун ўқув йилида атиги 2 ой дарсда бўлган. “Чизмачиликдан 3 олганман, олим бўлишни орзу ҳам қилолмасдим”, – дейди у.

Фото: Олий таълим вазирлиги
21 июн куни олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ёшлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди. Тадбир қатнашчиларидан бири вазирга мактаб даврини қандай ўтказгани, бу лавозим эгаси бўлишни ўйлаганми ёки йўқлиги ҳақида савол берди.
Вазирнинг айтишича, у Қорақалпоғистоннинг энг узоқ, чекка қишлоғида туғилиб ўсган, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Қўнғиротнинг нариги чеккаси, Орол денгизининг бўйида Борса-келмас деган жойда, қўшни қишлоғимизнинг жойи Борса-келмас. Ўша ерда ўқидик, таълим олдик, мактабда 1-синфида ўқидик. У вақтда жа зўр бўлмасди, эски парталар бўларди. Бизда янги парталар бўлмасди, ҳозиргилари билан солиштириб бўлмайди. [Синфхонанинг] ўртасида катта печ бўларди, қишда шу темир печ қиздирарди. Мактабни битиргандан кейин Ирригация институтига ўқишга кирдим, биринчи йил киролмадим. Чунки бир пайтлар мактабдан қочиб кетган вақтларимиз бўлган. Бундан ташқари, у вақтда пахтага кўп борардим, 1 сентябрдан то 20 декабргача пахта бўларди. Кейин яна ўқиш ва май ойидан пахтага чиқиб кетардим. Чизмачиликдан 3 олганман, олим бўлишни орзу ҳам қилолмасдим.
Совет Иттифоқи тарқалаётган вақт "совхоз", "колхоз" деган нарсалар бўларди, уларнинг келажаги қандайдир мавҳум бўлиб турган вақтда 3 йил ўтса, тартибга тушиб кетади деб Москвага бориб, ўқиб қайтиб келсам, 1991 йилнинг охирида Совет Иттифоқи тарқалиб кетди. 1992 йилда Ирригация институтига келиб, оддий лаборант сифатида иш бошладим, муовин бўлдим, ўзимча унвоним бор, қизил йўлак билан ҳамма кутиб олади, деб ўйлаганман. Лекин менга иш йўқлигини айтишган. У вақтда пулнинг қадри йўқ, ҳар кун пул синарди, ойликлар ҳам маълум эмасди, "прописка"миз йўқ эди, "прописка" бўлмаганидан кейин дўконга борсак, ундай нарсалар олмасдик. Бозордан харид қилардик”, – дейди Қўнғиротбой Шарипов.
Унинг таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси у учун мактаб бўлган, энди барча ўз устида ишлаши керак, “ҳаракат қилишимиз керак, бундан ҳам яхши яшаса бўлади”, – дейди у.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп янги дедлайн белгилади – энди Путин ўт очишни 10-12 кун ичида тўхтатиши керак
Жаҳон | 18:33
-
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари
Ўзбекистон | 18:25
-
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20
-
Ҳар уч ўзбекистонликдан бири пул жамғармайди — сўровнома
Иқтисодиёт | 17:52
Мавзуга оид

18:29 / 10.07.2024
“Талабга жавоб бермайдиган 20 та давлат олийгоҳи ёпилади” – Қўнғиротбой Шарипов

19:00 / 09.07.2024
Вазир хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилганини маълум қилди

07:44 / 23.06.2024
Ирригация институтида «Битирувчи-2024» тадбири ўтказилди

19:18 / 22.06.2024