Туркия Россияга «Крокус»дан кейин янги терактнинг олдини олишга ёрдам берди — ОАВ
Террорчилар гавжум савдо марказига ҳужум қилмоқчи бўлган, бироқ Туркиянинг аралашуви туфайли жиноятнинг олди олингани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
Туркия разведка хизматлари Россияни «Крокус Сити Холл» концерт залига уюштирилган ҳужумдан кейин яна бир теракт тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси ёзди.
Қайд қилинишича, террорчилар гавжум савдо марказига ҳужум қилмоқчи бўлган, бироқ Туркиянинг аралашуви туфайли жиноятнинг олди олинган. Бу ҳақдаги маълумот «Крокус»даги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олган «Вилояти Хуросон» гуруҳининг қўлга олинган беш нафар тарафдоридан олинган.
Газета теракт уюштирилиши режалаштирилган савдо маркази номи ва санаси ҳақида маълумот бермади.
«Крокус Сити Холл»га ҳужум 22 март куни кечқурун «Пикник» рок гуруҳининг концертидан олдин содир бўлди. Қуролланган одамлар томошабинларни ўққа тутди. Оқибатда 150 нафарга яқин одам ҳалок бўлди, 550 нафардан ортиғи жабрланди.
Теракт бўйича очилган жиноят иши доирасида 20 киши ушланди, улардан 18 нафари ҳибсга олинди, жумладан, ҳужумнинг бевосита иштирокчилари экани айтилаётган Тожикистон фуқаролари Далержон Мирзоев, Шамсиддин Фаридуни, Муҳаммадсобир Файзов ва Саидакрами Ражабализода. Улардан икки нафари терактдан сал аввал Туркияда бўлган.
Россиядаги воқеалардан кейин Туркияда ИШИД тарафдорларига қарши бир қанча амалиётлар ўтказилди. 2023 йил июнидан 2024 йил мартигача, расмий маълумотларга кўра, Туркияда ИШИДга алоқадор деярли 3 минг киши аниқланган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 12:36
-
«Интер Майами» Мессининг шедеври билан камбэк қилди, «ПСЖ»да сенсацион мағлубият
Спорт | 12:31
-
ЕИнинг қатор давлатлари Исроил аҳоли пунктлари билан савдо қилмасликни талаб этмоқда
Жаҳон | 12:11
-
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлар 14,5 млрд сўм мукофот олди
Ўзбекистон | 12:06
Мавзуга оид

11:39
Латвия Россия ва Беларус фуқароларига кўчмас мулк сотиб олишни тақиқлади

11:09
Набиуллина: Россия иқтисодий ўсиши учун кўплаб ресурслар тугади

09:54
Россия қўшинлари Украинанинг бир қанча шаҳарларига ҳаводан ҳужум қилди

01:53