Жиззахда талончилик қилган жиноий гуруҳ ушланди
Жиноий гуруҳ иккита ҳолатда талончилик содир этган. Ҳозирда уларнинг шу каби жиноятларни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширгани бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ахборот хизмати
Жиззах вилоятида “Газел” ҳайдовчисига жароҳат етказиб, машинадаги нарсаларни ўғирлаган ва савдо дўконида ўғрилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, уч киши М-39 Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган қисмида йўл четида тўхтаб турган “Газел” машинасининг ойнасини синдирган.
Сўнг ҳайдовчини темир бўлаги билан уриб, унга жароҳат етказган ва унинг 350 минг сўм пули ҳамда уяли алоқа воситасини тортиб олган.
Жабрланувчининг ИИБга мурожаати асосида, тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилиб, гумон қилинувчилардан бирининг шахси аниқланган. Шунингдек, қонунбузарлар Cobalt машинасида ҳаракатланаётгани аён бўлган.
Дарҳол Cobalt кузатувга олинган ва жиноий гуруҳ Жиззах ҳамда Навоий ИИБ ходимлари томонидан Навоий вилоятида қўлга олинган. Бу пайтда улар савдо дўконида ўғрилик қилаётган бўлган.
Гумон қилинувчилар билан ўтказилган терговга қадар суриштирув давомида ушбу шахслар М-39 автомобил йўлида “Газел” ҳайдовчисига нисбатан талончилик қилишганини маълум қилган.
Бундан ташқари, Зарбдор туманида жойлашган озиқ-овқат дўкони ойнасини синдириб, ноутбук, телевизор ҳамда 1 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлагани исботланган.
Гумондорлар бошқа вилоятларда ҳам шу каби қонунбузарликлар содир этгани тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
Ўзбекистон | 18:43
-
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
Жаҳон | 18:41
-
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
Ўзбекистон | 18:39
Мавзуга оид

09:40 / 20.03.2025
Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

17:43 / 27.02.2025
Жиззах вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

18:32 / 30.01.2025
Жиззахда автобус ва юк машинаси тўқнашди

15:06 / 28.12.2024