Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди
Ўзбекистон олимпия жамоасининг икки аъзоси – Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов Японияга қарши Осиё кубоги U23 финалида ўйнамайдиган бўлди.

Абдуқодир Ҳусанов
ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U23 Осиё кубогида барча легионерларимизни олимпия жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлган эди. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди. Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.
«ЎФА ушбу тарихий вазифани қайд этишда легионерларимизнинг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишида кўмаклашгани учун «Ланс» ва «Ал-Ваҳда» клубига миннатдорчилик билдиради», - дейилади ташкилот хабарида.
Маълумот учун, ушбу турнир ФИФА шафелигидаги мусобақа эмаслиги ва ФИФА кунларида ўтмаётгани сабабли клублар ўз ўйинчисини олимпия жамоаларига қўйиб юборишга мажбур эмас. Финал 3 май куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саратовдаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 16:19
-
Россия фуқаролари заҳарланиб вафот этган Тошкентдаги меҳмонхона эгаси 8 йилга қамалди
Ўзбекистон | 16:15
-
Миср Ўзбекистонга олий навли уруғлик картошкани бепул етказиб беради
Ўзбекистон | 15:56
-
Россияда судланган генерал Иван Попов орден билан тақдирланди
Жаҳон | 15:28
Мавзуга оид

20:34 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?

18:11 / 14.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?

20:39 / 28.05.2025
Абдуқодир Ҳусанов уйланди

23:01 / 17.05.2025