Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда аттракционнинг ўриндиғи синиб, қулаб тушди. Тўрт киши жароҳатланди
Жароҳатланганларнинг икки нафари Қозоғистон фуқароси бўлгани айтилмоқда.

Фото: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати
Термиз шаҳрида аттракцион ўриндиғи синиб қулаб тушган ва тўрт киши жароҳатланган. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 16 апрел куни Термиз шаҳрида жойлашган “Termiz avenue park” МЧЖга қарашли “Bolajon” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда ўриндиқ синиб, ерга қулаб тушган. Оқибатда тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олишган.
“Аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган. Уни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган, мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган. Мавсум олдидан аттракциондан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ундан фойдаланилган”, дейилади қўмита хабарида.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича жароҳатланганлар 11 ва 15 ёшли қизлар ҳамда 27 ва 29 ёшли аёллар бўлган. Улардан икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлишган.
Жароҳатланганлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди

14:22 / 30.06.2025
Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесилди

23:30 / 24.06.2025