Жиззахда ҳокимлик захирасидаги 20 сотих ерни сотишга уринган шахслар ушланди

Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти ИИБ томонидан ноқонуний ер савдосига чек қўйилди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг Куёвбоши маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл ва Қўшкўприк маҳалласида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган йигит процессуал тартибда ушланган.
Аниқланишича, ушбу шахслар ўзаро тил бириктириб, бахмаллик 26 ёшли фуқарога туманнинг Куёвбоши ҳудудида жойлашган, ҳозирда туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган собиқ фермер хўжалиги 5 гектар ер майдонининг 20 сотихини 180 миллион сўмга сотишга келишиб, пулларни олган вақтида ушланган.
Бундан ташқари, ер сотувчилар олдинроқ 5 гектар ернинг 10 сотихини 33 миллион сўмга сотгани, харидор ушбу ер майдонида қурилиш ишларини бошлаб юборгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хорижда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар аниқланди
Жамият | 12:21
-
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон | 12:07
-
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда
Ўзбекистон | 11:46
-
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди
Жаҳон | 11:20
Мавзуга оид

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

19:52 / 24.04.2025
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

09:40 / 20.03.2025
Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

19:06 / 18.03.2025