Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда 20 сотих ерни 230 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
Улар Хўжакентдаги ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириш, олиб беришни ваъда қилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманлари ҳудудидан пул эвазига ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда А.А., Р.А. ва И.С. (муқаддам судланган) исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.га тумандаги “Хўжакент” МФЙ ҳудудидан 20 сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб, олиб бериш эвазига 230 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ҳам тезкор тадбир ўтказилган. Унда С.И. исмли шахс фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “Янги Гулзор” МФЙ ҳудудидаги 18 сотих ер майдонининг 200 минг доллар эвазига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бўстонлиқ туманидаги 72,6 сотих нотурар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Қуёшда қолган ичимликлар гормонал бузилиш ва бошқа хавфли касалликларни юзага келтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 13:02
-
Булоқбоши туманидаги каналга нефт оқиб кетди
Ўзбекистон | 12:29
-
Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:11
Мавзуга оид

21:48 / 24.07.2025
Бўстонлиқ тоғларидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди

20:09 / 06.07.2025
Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин чиқди. Уни қуршаб олишга салкам 2 соат вақт кетди

11:43 / 27.06.2025
Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

23:32 / 28.04.2025