Наманганда ИИБ ҳушёрхонасида фуқаро вафот этди. Омбудсман ҳолатни назоратга олган
Дастлабки маълумотларга кўра, профилактика инспектори томонидан ҳушёрхонага жойлаштирилган маст эркак темир панжарага чойшаб билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган. Прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаган.

Фото: Imago
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида фуқаро ИИБ ҳушёрхонасида вафот этган. Ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда ўрганилган.
Маълум қилинишича, 2024 йил 7 апрел куни соат 20:00лар атрофида марҳум И.У.нинг турмуш ўртоғи эри уйга маст ҳолда келиб, жанжал қилаётганлиги ҳақида Чортоқ тумани ИИБ профилактика инспекторига хабар қилган.
Инспектор мурожаатни жойига чиқиб ўрганган ва марҳумни Янгиқўрғон туманида жойлашган марказий шифохонага олиб борган. Тегишли ҳужжатлар ва далолатнома расмийлаштирилгач марҳум соат 21:58 да ҳушёрхонага топширилган.
Марҳум 8 апрелга ўтар кечаси соат 00:45ларда ҳушёрхонанинг дарчасидаги темир панжарага чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўзини бўйин соҳасидан осган ҳамда воқеа жойида вафот этган.
“Омбудсманга тақдим этилган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Наманган филиали Янгиқўрғон туманлараро бўлинмасининг дастлабки маълумотномасига кўра, У.И.нинг ўлими “бўйин соҳасининг сиқилишидан келиб чиқадиган механик асфикция, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги” оқибатида содир бўлган. Унинг танасида “бўйин қисмидаги стронгулацион эгат”дан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган”, дейилади Омбудсман хабарида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин
Фан-техника | 21:08
-
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
Жаҳон | 20:25
-
Ўзбекистон Россия билан катта АЭС масаласида битим имзолади
Ўзбекистон | 19:45
-
Президент Кўкдала тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Ўзбекистон | 19:16
Мавзуга оид

18:18 / 11.02.2025
Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди

21:03 / 31.01.2025
«Антитеррор-тозалаш» тадбирларида 169 нафар шахс қамоққа олинди

16:03 / 25.01.2025
Банк ходимасига нисбатан журналист суриштируви ўтказган телеканал мухбири ИИБга чақиртирилди

11:52 / 22.01.2025