Логопед Дилором Жабборовага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди
Ўтган йил декабрида у Жиззахда дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видео тарқалганди.

Фото: Видеодан кадр
Дефектолог, логопед Дилором Жабборовага нисбатан дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани туфайли жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Ўтган йил декабр ойида у Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида бир болани даволаётгани акс этган видео тарқалган ва ҳолат омбудсман назоратига олинганди.

Дилором Жабборованинг иш услубига илмий ва касбий баҳо бериш учун киритган сўров асосида дефектолог ва логопедлардан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ўтказган.
Натижада педагогнинг иш усули мутлақо илмий асосланмаган, мураккаб дудуқланиш муаммосига тор ва ибтидоий ёндашувда экани, Жабборованинг дудуқланишни бартараф этишда қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар келтириши ҳамда педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган, дейилади омбудсман хабарида.
Экспертлар ишчи гуруҳи хулосаси ва аниқланган бошқа ҳолатлар асосида унинг ҳаракатларида алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва унинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган.
27 феврал куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

13:57 / 13.06.2025
Фарғонада 45 ёшли эркак ёш болани машина юкхонасига солиб қўйди

08:20 / 18.05.2025
Россияда мушкул вазиятда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди

17:44 / 06.01.2025
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди

11:11 / 25.12.2024