Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлгани рад этилди
ИИВнинг маълум қилишича, ҳайдовчи айни вақтда шифохонада даволанмоқда. Шу вақтгача расмий манбалар ҳайдовчини жароҳатланганлар қаторига қўшмаётганди.

Фото: Видеодан кадр
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Когон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот берди.
Хабарда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шифохонага ётқизилган, автобусда бўлган йўловчилардан бири кўрсатилган муолажаларга қарамай, 19 март куни вафот этгани тасдиқланган.
Шу билан бирга, интернет ижтимоий тармоқларида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ҳайдовчиси ҳам шифохонада вафот этгани ҳақидаги тарқалган хабарлар асоссизлиги маълум қилинган.
Автобус ҳайдовчиси тан жароҳати билан Бухоро шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган бўлиб, айни кунларда унга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
«Интернет ижтимоий тармоқларидаги турли саҳифалар эгаларидан асоссиз, ёлғон маълумот тарқатмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ, «Янги Ўзбекистон» нашри ЙТҲ оқибатида 1991 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси О.Ш. шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берганди.
Шу тариқа, ЙТҲ қурбонлари сони 2 нафарни ташкил этмоқда.
18 март куни Когон туманидаги 5-ИДУМ ўқувчилари дарс пайтида Бухоро вилояти драма театрига томошага олиб кетилаётган автобуслардан бири бетон қорувчи машина билан тўқнашиб ағдарилиб кетганди. Автобусдаги ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этиб, яна бир йўловчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани айтилганди. Расмий хабарларда автобус ҳайдовчисининг ҳолати ҳақида хабар берилмаган, у шифохонада экани маълум қилинмаганди.
Kun.uz манбасига кўра, ўқувчиларни театрга олиб бориш дарс пайтида амалга оширилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги воқеага жавобгар тизим масъулларига нисбатан ўрнатилган тартибда тегишли чоралар қўлланишини билдирган.
Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган. «Мансабга совуққонлик билан қараш» ҳолати бўйича алоҳида жиноий иш очилган.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

11:26 / 07.08.2024
90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024