Хоразм вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди
Сўнгги бир йилга яқин вақт давомида вилоят ССБга Содиқжон Содиқов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Кўпалбай Раимбердиевич Тангрибердиев Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўпалбай Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали «Госпитал терапия» кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.
Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
- Маълумот учун, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига 2023 йил апрелидан буён Содиқжон Содиқов раҳбарлик қилаётганди.
- Феврал ойи бошида Тошкент вилояти ССБ бошлиғи ҳам ўзгарган, сўнгги бир йилда бу лавозимда ишлаган Улуғбек Абдуғаниев ўрнини Тўрақул Арзиқулов эгаллаганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

14:37 / 17.06.2025
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025