Хоразмда 3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
Урганч туманида фермер хўжалиги қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлатга етказилган зарар миқдори 3 млрд 374 млн сўмни ташкил этди.

Фото: «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати
Хоразм вилояти Урганч туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекция» компанияси матбуот хизмати.
Хусусан, тумандаги «М.» фермер хўжалиги ўзига қарашли бинода яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 374 млн сўм (2 млн 249 минг кубометр табиий газ)ни ташкил этган.
Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, дейилади хабарда.
Аввалроқ январь ойида ҳудудларда 94 млрд 542 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолатлар бўйича мингга яқин маъмурий иш расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
-
Саҳрои Кабирдан кўтарилган улкан чанг булути АҚШга яқинлашмоқда
Жаҳон | 18:15
Мавзуга оид

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

14:14 / 30.05.2025
Ўзбекистонда ташлаб юборилаётган биомассадан фойдаланиш пилот лойиҳаси амалга оширилади

07:53 / 30.05.2025
ДХХ Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик ҳолатларини аниқлади

12:33 / 02.05.2025