Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди
Тез ёрдам автомашинасини чақириқдан ортига қайтариш учун бошқа ҳайдовчи чақиртиришга тўғри келган.

Фото: Kun.uz
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди. Бу ҳақда вилоят ССБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот берилишича, Чироқчи тумани тез тиббий ёрдам бўлимига шу йилнинг 12 декабр куни соат 17:10 да Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи, 1962 йилда туғилган аёл томонидан қон босимининг кўтарилиши шикояти билан чақириқ берилган. 8 километрлик масофага тез тиббий ёрдам бригадаси соат 17:24 да етиб борган.
Хонадонда беморнинг ўғли экани тахмин қилинаётган шахс тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, унинг юз қисмига жароҳат етказгани айтилмоқда. Шундай вазиятда ҳам тиббий бригада аъзоси бўлган ҳамшира ўз бурчини бажариб, аввал беморга, сўнг ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатган. Автомашинани чақириқдан ортига қайтариш учун бошқа ҳайдовчи чақиртиришга тўғри келган.
Ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берилган. Айни пайтда вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Исроил армиясининг Ғазога ҳужуми бир кунда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жаҳон | 14:15
-
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:00
-
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради
Жаҳон | 13:35
Мавзуга оид

08:41 / 29.05.2025
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди

11:02 / 15.12.2024