Беруний тумани ҳокими лавозимидан олинди
Атабек Сапарбаев 2018 йилдан буён Беруний туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Фото: Беруний тумани ҳокимлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев ҳамда Нукус шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи С.Уснатдинов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес хабар берди.
Жўқорғи Кенгес хабарида ҳоким ва солиқ инспекцияси бошлиғининг нега лавозимдан олинганига изоҳ берилмаган.
Атабек Сапарбаев 2018 йилдан буён Беруний туманига ҳокимлик қилиб келаётган эди. У ҳокимликкача Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Атабек Сапарбаев 2020 йилда президент фармонига асосан “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган.
Мавзуга оид

09:46 / 16.06.2025
Президент: "Ҳар бир ҳоким топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт"

12:31 / 03.03.2025
Берунийда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025