Фаластин Ҳаага судидан Ғазодаги касалхонага ҳужумни текширишни сўради
Фаластин расмийлари шифохонага қилинган қонли ҳужум учун жавобгарликни Исроил ўз зиммасига олиши кераклигига шубҳа қилмаяпти. Айни вақтда, Исроил ва АҚШ ракета Фаластин ҳудудидан учирилганини таъкидламоқда.

Фото: Abed Khaled/AP Photo/picture alliance
Ғарбий соҳилни бошқарадиган Фаластин миллий маъмурияти Халқаро жиноий суддан (ХЖС) Ғазодаги шифохонага уюштирилган ва юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ракета ҳужумини текширишни сўради. «Фаластин давлати бугун ХЖСга ушбу жиноятни тергов қилиш учун ариза топширди. Бизга халқаро тергов керак», деди Фаластин миллий маъмуриятининг Франциядаги вакили Ҳала Абу Ҳасира 18 октябр, чоршанба куни.
Ҳасиранинг сўзларига кўра, у ракета ҳужумида Исроил айбдор эканлигига шубҳа қилмайди. «Ягона жавобгар - Исроил. Бу Исроил фуқаролик инфратузилмасини ва айниқса касалхоналарни нишонга олгани бўйича биринчи ҳолат эмас», деди у.
Ғазодаги шифохона бомбардимон қилиниши
Бир кун аввал Ал-Аҳли касалхонаси ҳудудида ракета портлади. Ғазо секторини назорат қилаётган ҲАМАС ташкилотига кўра, 470 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, яна 300 киши яраланган. ҲАМАС ҳужумда Исроилни айбламоқда. Кўпгина мусулмон давлатлари ҳам Исроилни қоралади.
Айни вақтда, Тел-Авив портлашга террорчилик гуруҳи томонидан учирилган ракета сабаб бўлганини даъво қилмоқда. Исроил армияси буни исботлаш учун мўлжалланган фотосуратлар ва видеоларни тақдим этди. АҚШ президенти Жо Байден 18 октябр куни Исроилга қисқа ташрифи чоғида шифохонага ракета ҳужумида фаластинликларнинг ўзлари айбдор деган Исроил позициясини қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, Америка етакчиси Пентагондан олган маълумотларга ишора қилди.
Мавзуга оид

08:05 / 28.03.2025
Нетаняҳу Ғазони босиб олиш билан таҳдид қилмоқда

17:36 / 26.03.2025
Ғазода Ҳамасга қарши намойиш бўлиб ўтди

10:23 / 22.03.2025
Германия ва унинг иттифоқчилари Ғазода сулҳни қайтаришга чақирди

12:00 / 18.03.2025