Жаҳон | 19:27 / 18.01.2023
25492
5 дақиқада ўқилади

Янги авлод одами. Украина учун Монастирскийнинг ҳалокати нимани англатади?

2021 йил ёзида Денис Монастирский Украина ИИВ раҳбари лавозимида оғир вазнли сиёсатчи Арсен Аваковни алмаштиришини президент Володимир Зеленскийнинг ўзига хос ва жуда характерли тайинлови бўлган дейиш мумкин.

Фото: NIKOLAY ANATSKYI/MVS.GOV.UA

Монастирский ўшанда ёш (тайинлов вақтида 41 ёшда эди), ҳуқуқ соҳасида лаёқатли (юридик фанлар номзоди) бўлган, аммо Украинанинг ислоҳотдан олдинги ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳеч қачон ишламаган ва сиёсий тажрибага эга бўлмаган.

Айтиш мумкинки, Монастирский каби одамлар президент Зеленский қуришни режалаштирган мамлакатда катта истиқболга эга эди.

Монастирский фигураси Украина ҳокимият тизимида, айниқса катта уруш бошланганидан кейинги даврда қанчалик тизимли бўлгани баҳсли масала. Шуниси аниқки, ўзидан аввалги вазир, бошқарув услуби барча ҳокимият ваколатларини ўз қўлида тўплашни назарда тутган Аваковдан фарқли ўлароқ, Монастирский лавозимдаги илк куниданоқ унинг идораси қаноти остидаги чегарачилар, фавқулодда вазиятлар хизматлари ва Миллий гвардияга максимал даражада автономия беради.  

Қулаган вертолётда яна кимлар бўлган?

Евгений Енин - Украина ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, у 2021 йил кузида бу лавозимни эгаллаганди, ўшанда 42 ёшда бўлган. Унга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган, шунингдек Украина хавфсизлик хизматида ишлаган.

Евгений Енин Киевнинг Москвага қарши халқаро суд жараёнларига раҳбарлик қилган. Фото: Getty Images

Украина хавфсизлик хизмати академияси битирувчиси бўлган Енин ўн йилдан ортиқ вақт давомида дипломатлик қилади, кейин уч йил давомида бош прокурорга ўринбосарлик қилиб, халқаро ҳамкорлик масалаларига масъул бўлади. Киевнинг Москвага қарши халқаро суд жараёнлари - Россия босқинидан Украинага етказилган зарардан тортиб, масалан, «скифлар олтини»ни қайтаришгача бўлган даъволаргача - унинг саъй-ҳаракатлари билан бўлади.

Енин шунингдек таниқли қочқинларнинг Украинага қайтарилиши ва экстрадицияси билан шуғулланган, Кивнинг Халқаро жиноий судлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштирган.

Юрий Лубкович - Украина ИИВ давлат котиби. Бу лавозимда 2021 йил ноябридан буён ишлаётганди. Украина ҳукуматида давлат котиби лавозими - вазирлик аппарати ишини ташкиллаштириш билан шуғулланувчи техник мулозимдир.

ИИВ ходимлари: вазир ёрдамчиси, патронат хизмати бошлиғи Татьяна Шутяк, вазир қўриқчилари бошлиғи, Ички хавфсизлик департаменти қўриқлаш бошқармаси раҳбари Михайло Павлушко, Ички хавфсизлик департаменти катта терговчиси Андрей Маринченко, фотограф, коммуникациялар департаменти инспектори Николай Анацкий.

Экипаж аъзолари: ҳаво кемаси командири Олександр Василенко, пилот Константин Коваленко, бортмеханик Иван Касьянов.

***

У ўз мисолида янги ҳукуматнинг ИИВга ёндашуви қанчалик ўзгарганини кўрсатиб беради: вазир шахсан мактабда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича дарс ўтади ёки мамлакатда қуролнинг эркин айланмасини тарғиб қилади - бу олдинги авлод ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари учун ақлга сиғмайдиган ишлар эди.

Денис Монастирский ўз мисолида янги ҳукуматнинг ИИВга бўлган ёндашуви ўзгарганини кўрсатиб берганди. Фото: УКРІНФОРМ

Қолаверса, Монастирский Washington Post учун интервюсида эслаганидек, 24 февралга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига бостириб киргани ҳақида Зеленскийга айнан у хабар берган.

Бугун тонгда Монастирский ўз жамоаси билан Киевдан командировкага жўнаб кетганди - бу ҳақда фақат вазир Украина харитасидаги «қайноқ нуқта»лардан бирига жўнаб кетгани маълум.

Денис Монастирскийнинг биринчи ўринбосари ва тенгдоши, вертолётда унинг ёнида бўлган Евгений Енин эса ўз раҳбаридан фарқли ўлароқ давлат хизматида фавқулодда катта тажрибага эга бўлган.

Денис Монастирский жамоасида ҳам Енин бошқа мамлакатларнинг кучишлатар идоралари билан ҳамкорлик учун жавобгар эди.

Денис Монастирский 17 январ куни Днипродаги ҳодиса бўйича президентга ҳисоб бермоқда. Бу унинг сўнгги сурати. Унинг ўлими - президент Володимир Зеленский жамоаси учун катта йўқотиш бўлди.

Украина ИИВ раҳбариятини ҳаётдан олиб кетган фалокат Украинани шокка туширди: вертолёт Киевга йўлдош шаҳар бўлган Бровари марказидаги болалар боғчаси ҳудудига қулади ва бино секцияларидан бирини вайрон қилди.

Терговчилар вертолёт ҳалокати бўйича уч версияни кўриб чиқмоқда. Украина хавфсизлик хизматига кўра, булар парвоз қоидалари бузилиши, вертолёт техник носозлиги ёки ҳаво кемасини йўқ қилишга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракат. Украина президенти офиси Броварида вертолёт парвозига гувоҳ бўлганларнинг барчасини полицияга мурожаат қилишга чақирган.

Шу билан бирга, Украина ҳукумати вакиллари дастлабки изоҳларидаёқ шуни қайд этишган: ИИВнинг барча бўлинмалари штат режимида ишлашда давом этмоқда, фожиа идора фаолиятини мувофиқлаштириш ва изчилликка таъсир кўрсатмайди.

Украина бош вазири Денис Шмигалнинг маълум қилишича, эндиликда Украина Миллий полицияси бошлиғи Игор Клименко Монастирский ўрнига ИИВнинг янги раҳбарига айланади.

Клименко 1998 йилдан буён вазирлик тизимида ишлаб келади. У фаолиятини Харкив областида психолог лавозимида бошлаган. 2019 йилда Миллий полиция бошлиғи этиб тайинланганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери