Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Украина президентининг таъкидлашича, УҚКнинг асосий вазифаси РФ қўшинларини Покровск, Харкив ва Суми йўналишидан чалғитиш бўлган.

Фото: РБК-Украина
Украина Қуролли кучлари (УҚК) Курск областида ўзининг асосий вазифасини бажарди — Россия қўшинлари кучини фронтнинг бошқа йўналишларидан чалғитди. Бу ҳақда Володимир Зеленский маълум қилди.
Украина президенти Курск областидаги вазият «жуда мураккаб эканини» тан олди. Зеленскийга кўра, УҚКнинг фронтни мазкур ҳудудидаги вазияси РФ қўшинларини Покровск, Харкив ва Суми йўналишидан чалғитиш бўлган.
«Кучли зарбани зиммасига олган йигитларимиз ҳақиқий қаҳрамонлардир. Биринчи бўлиб босим Харкив йўналишида камайди. Улар [Россия] ўз қўшинларини максимал даражада Куршина томон олиб кетди. Кейин улар шарқий йўналишдан ҳам қўшинларни олиб чиқишни бошлади, аммо ўзининг асосий мақсади – Покровскдан воз кечмади. Биз буларнинг барчасини тушунардик. Фақат вазиятни англаб турган қатъиятли одамлар қандайдир лаҳзада россияликлар Покровск йўналишида тўхташини тушуниб турарди. Айнан шундай бўлди ҳам», — дейди Зеленский.
Украина президентининг сўзларига кўра, ҳозирда Покровск ва Харкив йўналишларида вазият «барқарорлашган».
«Мен улар [УҚКнинг Курск областидаги операцияси] ўз вазифасини бажариб бўлди, деб ҳисоблайман. Покровск йўналишидаги вазият ҳозирда барқарор ва унга ҳужум қилиш учун яна имконият топиш осон бўлмайди, деб ўйлайман», — дейди Зеленский.
УҚК Курск областидаги операциясини 2024 йил августда бошлаб, минтақадаги бир нечта аҳоли пунктини эгаллаган эди. Март бошларидан РФ қўшинлари 20 дан ортиқ аҳоли пунктини назорат остига олди. Шу билан бирга, Россия ҳукумати Курск областидаги украиналик ҳарбийлар қуршовда қолганини таъкидламоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам маълум қилди. УҚК Бош штаби ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Ўз навбатида Россия Трампнинг илтимосига биноан Курск областидаги украиналик ҳарбийларининг ҳаётини сақлаб қолишга тайёрлигини, фақат Киев уларга таслим бўлишни буюриши кераклигини айтди.
Мавзуга оид

22:56 / 14.03.2025
Путин: Россия Трампнинг илтимосига биноан Курск областидаги украиналик ҳарбийларининг ҳаётини сақлаб қолишга тайёр

20:18 / 14.03.2025
Трамп: «Путин билан жуда яхши ва самарали музокара ўтказдик»

13:53 / 14.03.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттиришга интиляпти

01:23 / 14.03.2025