Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пробация хизмати электромобиллар билан таъминланади
2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” эълон қилинди.

Фото: Drive.com
Унга кўра, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пробация фаолиятини уйғунлаштириш мўлжалланган.
Бунда, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали пробация хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш режалаштирилмоқда:
- пробация тизими бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Пробация хизмати, Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази, Жамоат хавфсизлиги университети илмий-амалий тадқиқотлар марказининг қўшма ишчи гуруҳини АҚШ, Англия, Венгрия, Грузия, Латвия, Япония давлатларига ишчи ташрифларини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш;
- пробация хизмати бошлиғига Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, ҳудудий пробация бўлимларига “бошқарма” мақомини бериш, туман-шаҳар пробация бўлинмаларини “пробация офиси”га ўзгартириш орқали ушбу хизмат нуфузини ошириш;
- пробация хизмати штатларини малакали кадрлар билан жамлашда ушбу хизмат бошлиқлари масъулияти ва ваколатини ошириш;
- тезкор-қидирув хизмати ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда, пробация хизмати ходимларига қўшимча устама тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартибини жорий қилиш;
- йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда, Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни қайта ишлаб чиқиш;
- Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ижобий тажрибаси ва пробация тизими ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, пробация хизматига мутахассисларни, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ишга жалб қилиш методикасини тасдиқлаш, пробация хизмати фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (Key Performance Indicators) бўйича баҳолаш тартибини жорий этиш;
- пробация фаолияти бўйича ўқув режа, ўқув дастури, дарcлик, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш, пробация фаолияти кафедрасини ташкил этиш орқали ИИВ Академиясида “Пробация фаолияти” таълим йўналиши бўйича юрист-психологлар тайёрлаш тизимини тўлақонли йўлга қўйиш;
- ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига “Пробация фаолияти”ни киритиш орқали пробация хизмати кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;
- олий таълим ташкилотларида психология таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича таҳсил олаётган талабалар (магистрлар) пробация хизматида амалиёт ўташи методикасини, барча ҳудудларда ва йил давомида график асосида амалиёт ўтказилишини назарда тутган ҳолда тасдиқлаш;
- илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда, пробация хизмати ходимлари хизмат кийими намунасини ишлаб чиқиш;
- пробация хизматини электромобил хизмат машинаси билан таъминлаш меъёрини ишлаб чиқиш ва ушбу хизмат машинаси билан зарур миқдорда таъминлаш;
- уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси ҳамда ишни судга қадар юритиш ва суд жараёнидаги пробация институтларини уйғунлаштириш;
- жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларни озодликка тайёрлаш, ижтимоий мослаштиришга масъул бўлинмалари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш, уларни пробация хизмати фаолияти билан уйғунлаштириш.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди
Жамият | 07:28
-
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади
Жаҳон | 07:20
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
Мавзуга оид

16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди

17:27 / 07.08.2024
Пробация назоратидаги шахсга электрон браслет қўлланади

11:43 / 21.11.2023
ИИВ Пробация хизматига янги раҳбар тайинланди

18:19 / 08.06.2023