Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple компанияси iPad ва iPad Pro планшетларининг янги авлодини тақдим этди
Октябр ойи охирида сотилиши бошланадиган қурилмалар эргономика ва ишлаш бўйича бир қатор ўзгаришларга учради.

Фото: Apple
Apple компанияси янги авлод iPad ва iPad Pro планшетларини тақдим этди.
Янги iPad моделининг асосий хусусияти стандарт USB-C улагичининг ўрнатилиши бўлди. У компаниянинг анъанавий Lightning улагичи ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, гаджет нозикроқ рамкали 10,9 дюймли дисплей, шунингдек, ултра кенг бурчакка эга 12 мегапикселли олд камерага эга бўлди.
Шунингдек, планшет симли қулоқчин улагичи ва «Home» тугмасидан айрилди. Унинг функциялари бармоқ изи сканери билан бирга қувват тугмасига ўтказилди.
Планшетга A14 Bionic процессори ўрнатилган, ундан iPad Air гаджетида ҳам фойдаланилган эди. Қурилма юқори тезликдаги Wi-Fi 6 симсиз локал ва 5G мобил алоқа тизимларида ишлай олади. Қўшма Штатларда унинг нархи 449 доллардан бошланади.
iPad Pro планшетининг янги авлоди М2 чипсетини олди. У графика ва ахборотни қайта ишлашни сезиларли даражада яхшилаган, шунингдек, қурилманинг умумий тезлигини оширган.
Бундан ташқари, планшетнинг сенсорли экрани янгиланди, у энди Apple Pencil стилуси ҳаракатини экран юзасидан 12 мм баландликда ҳам тиниқ сезади.
Янги iPad Pro аввалгидек, диагонали 11 ва 12,9 дюймли дисплейли, 8 ёки 16 Гб тезкор хотирали, шунингдек, ҳар хил ҳажмдаги ички хотирага эга турли версияларда сотувга чиқарилади. Қўшма Штатларда унинг нархи версиясига қараб 799 доллардан 1299 долларгача. Янги iPad ва iPad Pro расман 26 октябрдан сотувга чиқади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ: Украинада июнда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони энг юқори кўрсаткичга етди
Жаҳон | 13:45
-
Европанинг 12 шаҳрида жазирама ҳарорат туфайли 2,3 минг киши вафот этди
Жаҳон | 13:20
-
Нидерландия суди Россияга чиплар ҳақида маълумот топширилиши иши бўйича ҳукм чиқарди
Жаҳон | 13:09
-
Бухорода келинини пичоқлаб ўлдирган қайнота 7 йилга қамалди
Жамият | 12:41
Мавзуга оид

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025