Осиё чемпионати. Ўзбекистон Баҳрайнни тор-мор этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади
Футзал бўйича Осиё чемпионати В гуруҳи 3-тури доирасидаги ўйинлар якунига етди.

Фото: ЎФА
Дастлабки икки турда Туркманистон ва Тожикистонни мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини муддатдан аввал ҳал этишга улгурган Ўзбекистон миллий жамоаси 3-турда Баҳрайнга қарши саф тортди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари расмиятчилик учун ўтказилган баҳсда ҳам рақибни йирик ҳисобда тор-мор этишди – 6:1.
Шу тариқа, вакилларимиз юз фоизлик натижа – 3 ўйинда 9 очко жамғариб В гуруҳи ғолиби сифатида чоракфиналга йўлланма олишди. 2-ўрин билан эса Тожикистон кейинги босқичга йўлланма олди. Баҳрайн ва Туркманистон 1 очко билан сўнгги ўринларда қолишди. Вакилларимиз 1/4 финалда А гуруҳининг 2-ўрин соҳибига қарши саф тортишади.
Осиё чемпионати.
«B» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон – Баҳрайн – 6:1
Ҳакамлар: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам), Леунг Чунг Йин (Ҳонконг)
Голлар: Э.Тўлқинов 6, А.Усмонов 20, 30, М.Одилов 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов 27 – Ҳасан Али 35.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.
Тавсия этамиз
Мавзуга оид

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

22:24 / 12.05.2025