Тошкент – Андижон поездига тош отилиши туфайли бир киши жароҳатланди
Тошкентдан Андижонга ҳаракатланиб кетаётган поездга тош отилишидан 9 ёшли бола жароҳатланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилган. Ушбу воқеа соат 22:25 да «Олтиариқ – Марғилон» участкасининг 244-километрида содир бўлган.
Поезднинг 6-вагонидаги ойнасини ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган.
Қайд этилишича, соат 22:32 да «Марғилон» темирйўл вокзали фельдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

08:40 / 12.03.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

15:10 / 05.03.2025