Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим иссиқхоналарга имтиёзлар берилди

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликларини молиявий соғломлаштириш учун “Бухоро агро” ЭИЗдаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ташкил этилади. Ишчи гуруҳи икки ҳафта муддатда ушбу хўжаликларнинг моддий-техника базасини, иқтисодий аҳволини ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқади.
“Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхоналарга:
- давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар муддати 10 йилгача ҳамда илгари ажратилган кредит муддатлари 3 йилгача узайтирилади;
- хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютада қайта расмийлаштириш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларига фоиз харажатларининг 5 фоиздан ошмаган қисми қоплаб берилади;
- табиий газ учун мавжуд қарздорликни узайтириш имконияти тақдим этилади;
- табиий газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня миқдори 0,4 фоиздан 0,1 фоизга туширилади, шунингдек 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня суммаси ҳисобдан чиқарилади;
- табиий газ учун оширилган ставкада тўлов қўллаш тартиби бекор қилинади.
Бунда мазкур имтиёзлар республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини “Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхоналарга бириктириш, шунингдек хорижий агрономларни жалб қилган ҳолда давлат дастурлари доирасида кредит ажратилган иссиқхона хўжаликлари фаолиятини аудитдан ўтказиш топширилди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Иқтисодиёт университетининг кафедра ўқитувчиси 4 минг доллар билан ушланди
Жамият | 09:12
-
Тошкент–Шанҳай ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 08:45
-
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди
Жаҳон | 08:17
Мавзуга оид

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:06 / 13.03.2025
«Олтиариқдаги иссиқ боғ» — иссиқхонада ўрик етиштираётган эскиараблик боғбон ҳикояси

10:45 / 21.02.2025