«Олтиариқдаги иссиқ боғ» — иссиқхонада ўрик етиштираётган эскиараблик боғбон ҳикояси
Абдулҳамид ота Раҳимбердиев 73 ёшда. Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Эскиараб қишлоғидан. Отахон ўрик гулини яхши кўргани учун 6 сотихли иссиқхонасига ўрик кўчатини қадаган. Водийда одатда ўрик Тошкент шаҳри ва воҳага нисбатан кечроқ гуллайди, аммо Абдулҳамид отанинг «иссиқ боғи»да ўриклар феврал ойидаёқ гуллай бошлаган. Боғбон Kun.uz мухбири билан суҳбатда иссиқхонаси ҳақида гапириб берди.

Олтиариқликлар деҳқончилик ҳадисини олган. Бир йилда томорқадан 3,4 мартагача ҳосил олишга улгуришади. Баҳор, редиска, кўкат, чеснок ҳосили билан бошланиб бодринг ва узумга уланиб кетади.
Абдулҳамид ота оиласи ҳам асосан томорқасида кўкат, бодринг, узум етиштириш билан шуғулланади. 3 йил аввал 6 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб ўрик экилди. Ўриклар феврал ойидаёқ гуллади. Айни пайтда гулини тўкди ҳам.

«Иссиқхонага 130 туп ўрик кўчатлари экилган. Ўрик гулини яхши кўраман. Қишдан чиқиб кўкламда биринчилардан бўлиб оппоқ гулларни кўриш учун ҳам иссиқхонага атай ўриклар экканмиз. Водий шароитида айни шу кунларда бодомлар энди гуллашга келди. Жануб вилоятларидан кўра анча илгани ҳосил беради бу ўрикларимиз.
Бизнинг ўрикларимиз эса феврал ойидаёқ гуллаб гулини тўкишга улгурди. Қишдан чиқиб баҳорни соғиниб чиққан одамлар, яқинларимиз, қўшнилар буларни томоша қилиб баҳри дили очиляпти.
Ўрик гулини бошқалардан эрта кўриш учун ҳам иссиқхона ташкил қилиб, уларга атай ўрик эккан эдик. Мана энди кўзларимиз қувнаб ўтирибмиз.
Эскиарабликлар жуда миришкор халқ. Ҳар йили узум, бодрингдан яхшигина даромад оламиз. Чеснокларни сотиб бўлдик.
Энди навбат помидор кўчатларига. Помидор кўчатларни сотиб бўлиб бодринг, кўкатларга ўтамиз. Бир сўз билан айтганда тинмаймиз.
Ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланамиз», – дейди Абдулҳамид ота Раҳимбердиев.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:15 / 06.05.2025
“Бунинг гашти бор”: уйида ипак қурти боқаётган оқбўйралик оила

11:00 / 04.05.2025
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:35 / 12.04.2025