Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Twitter блокланган юртда Сенат раиси ҳар куни твит ёзади» — Сенатдан ижтимоий тармоқ блокланиши бўйича изоҳ сўралди
«Ўрганиб, яна қўшимча ахборот берамиз. Бу ерда хорижий делегация, парламентлар билан ишлаш учун имконият масаласи ҳам бўлиши мумкин», дея Танзила Норбоеванинг Ўзбекистонда блокланган Twitter’дан қандай қилиб фойдаланаётганига изоҳ берди сенатор Фарҳод Боқиев.

Жорий йилнинг 17 декабр куни АОКА мажлислар залида Сенатнинг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Kun.uz мухбирига кўра, тадбир давомида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг суд қарорисиз блоклангани, Сенат раиси Танзила Норбоева эса ана шу ижтимоий тармоқдан қандай қилиб фаол фойдаланаётгани юзасидан изоҳ сўралди.
«Яқинда ижтимоий тармоқлар блокланиши бўйича рўй берган ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Сенат 2021 йил январ ойида қабул қилган «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришлар ҳам муҳокама қилинди.
Мен бир нарсани яна урғу бериб айтмоқчиман, бу ерда ижтимоий тармоқлар блокланиши бўйича ҳеч қандай гап-сўз йўқ.
Сиз ҳозир Сенат раисининг қандай VPN’дан фойдаланиши бўйича савол беряпсиз. Бу бўйича менда аниқ маълумот йўқ. Биз буни ўрганиб, яна қўшимча ахборот берамиз. Бу ерда хорижий делегация, парламентлар билан ишлаш учун имконият масаласи ҳам бўлиши мумкин», – деди сенатор Фарҳод Боқиев.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатдан келаётгани айтилди
Ўзбекистон | 13:20
-
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият лицензияланади
Ўзбекистон | 13:10
-
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди
Жамият | 13:03
-
Россияни қўллашга тайёр Хитой, Исроилга чора кўрмоқчи бўлаётган Евроиттифоқ ва FETOʻчилар таъқибини давом эттираётган Туркия – кун дайжести
Жаҳон | 12:54
Мавзуга оид

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

16:05 / 25.06.2025
Огоҳ бўлинг! Таниқли шахслар образи асосида Россия армиясига ёлланишга чорловчи дипфейк видеолар тарқалмоқда

11:56 / 12.06.2025