Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги пулли йўллар вақтни 4 соатдан 2 соатгача қисқартиради» — Шуҳрат Вафоев

Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши йиғилишида иштирок этган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев қурилиши режалаштирилаётган пулли йўллар ҳақида тўхталиб, янги йўллар минтақалар бўйича савдо нархини пасайтиришга ёрдам беришини айтиб ўтди.
«Биз хорижий сармоядорларга пулли йўллар қуриш учун иккита йўналишни, Тошкентдан Самарқандгача (305 км) ва Тошкентдан Андижонгача (340 км), таклиф қилишни режалаштирмоқдамиз. Тендер ҳужжатлари Жаҳон банки ва ЕТТБдаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда тайёрланмоқда ва келгуси йилда савдоларни бошлашни режа қиляпмиз.
Умумий узунлиги қарийб 645 км бўлган янги йўллар вақтни 4 соатдан 2 соатга қисқартиради ва маҳаллий, минтақавий ва халқаро йўловчи ва юк ташиш учун ишлатилади.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш минтақанинг транспорт инфратузилмасини яхшилайди ва минтақалар бўйича савдо нархини пасайтиришга ёрдам беради.
Хусусий сектор иштирокида ишлаб чиқилаётган ушбу ва бошқа лойиҳалар кучли иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган инфратузилмани яратиш орқали ривожланишимизга катта ҳисса қўшади», деди Вафоев.
Шунингдек, мутахассис Masdar томонидан Ўзбекистонда қурилаётган қуёш фотоэлектр станцияларига ҳам тўхталиб, компания электр токини рекорд даражада паст нархларда, Самарқанд учун бир кВт соатини 1,79 цент, Сурхондарё лойиҳаси учун 1,80 цент ва Жиззах лойиҳаси учун 1,82 цент нархида етказиб беришга келишилганига ҳам урғу берди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мўйноқдаги конда газ сизиб чиқиши рўй берди
Ўзбекистон | 11:35
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 09.11.2023
Шуҳрат Вафоев СИА раҳбари лавозимини тарк этади — ОАВ

19:26 / 09.09.2022
Стратегик ислоҳотлар агентлигига раҳбар тайинланди

16:42 / 03.10.2018
Ўзбекистон кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнига тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди

17:54 / 22.05.2018