Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стратегик ислоҳотлар агентлигига раҳбар тайинланди
Стратегик ривожланиш агентлиги негизида ташкил этилган Стратегик ислоҳотлар агентлигига Шуҳрат Вафоев раҳбарлик қилади.

Президент фармони билан Шуҳрат Вафоев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
Шуҳрат Вафоев 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Москва муҳандислик қурилиш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Жонc Ҳопкинс университетини тамомлаган.
1996-2000 йилларда Марказий банк тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган, 2000-2002 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бўлим бошлиғи бўлган, 2002-2007 йилларда Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди Ижрочи директори маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. 2007 йилдан 2010 йилгача Молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган .
2010-2012 ва 2017-2018 йилларда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлган, 2012-2017 йилларда шу жамғармада директорнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2018-2019 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлган.
Шуҳрат Вафоев 2019 йил январидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон президентининг Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони имзолаганди.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 22:12
-
Чорвоқдаги курорт талаблари, Сурхондарёдаги ёнғин ва QR кодли қурилиш объектлари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:02
-
Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди
Ўзбекистон | 21:55
-
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина устидан сиртдан суд бошланди
Жаҳон | 21:32
Мавзуга оид

00:58 / 02.08.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди

14:54 / 01.08.2025
Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистонга прокурор бўлди

19:23 / 31.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди

21:13 / 30.07.2025