«Кварц» АЖ: йиллик қуввати 22,2 миллион квадрат метр бўлган флоат ойна ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги «Кварц» корхонасида йиллик қуввати 22,2 миллион кв.метр бўлган флоат ойналар ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди.
Корхонанинг асосий иш фаолияти турли хил ҳажмдаги шиша идишлар (банка, бутилка), етти хил рангдаги қурилиш ойналари шу жумладан автомобилсозлик саноати, мебель саноати ҳамда халқ хўжалиги учун мўлжалланган турли хил ойна маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат.
2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Кварц» АЖни янада ривожлантиришга қаратилган қарорига асосан корхонага “Қуввати суткасига 400 тонна бўлган силлиқланган ойна ишлаб чиқариш цехи”ни қуриш учун инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича, Президентимизнинг 2018 йил 18 сентябр куни 5374-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу лойиҳа асосида қурилган янги линия учун замонавий ускуналар Хитойнинг «ShanghayPony Technology» компаниясидан харид қилинган. Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, корхонада ойна ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 млн.м2, эни 3 метр, қалинлиги эса 2 мм.дан 19 мм.гача оширилади. Янги линияни ишга тушиши ортидан 280 та янги иш ўринлари яратилди.
Энг муҳими лойиҳа амалга оширилгач, энергия сарфи 2 баробарга камайди. Маҳсулот таннархи 20-30 фоизга арзонлашди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маҳаллий бозорда қурилиш ойнасига бўлган талаб деярли қопланиб, экспорт кўлами кенгайтирилади.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларнинг сифати дунё андозалари талабларига мос келиши сабабли, корхонага Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизими DQS компанияси томонидан Халкаро стандарт ИСО 9001:2008 мувофиқлик сертификати ва Италиянинг Милан шаҳрида жойлашган Халқаро стандартлаштириш органи ICIM томонидан халқаро сертификат берилди ва «Кварц» АЖ “Ўзбекистонда энг яхши корхона” кўрик-танлови совриндори бўлди. Шунингдек, 2017 йилда корхонага ISO 9001:2015 ҳамда ISO 50001 сертификатлари киритилди.
«Кварц» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати юқорилиги нафақат Ўзбекистон, балки хорижий давлатлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Корхона бир қатор халқаро ва миллий танловларда совринли ўринларга сазовор бўлди. Бугунги кунда “Кварц” акциядорлик жамиятида 2 300 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилишмоқда.
Кварц АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

21:36 / 01.04.2025
“Кварц” давлат ихтиёрига қайтарилганига изоҳ берилди

12:27 / 01.04.2025
2 йил олдин сотилган “Кварц” АЖ яна давлат назоратига қайтди

12:28 / 13.02.2023
“Кварц” заводидаги давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди

09:00 / 31.08.2021