2 йил олдин сотилган “Кварц” АЖ яна давлат назоратига қайтди
2023 йил бошида хусусийлаштирилган “Кварц” АЖ давлат назоратига қайтарилди. Завод Кипрда рўйхатдан ўтган офшор компаниялар эгалигидаги “Қувасойцемент”га сотилганди. Давактив хусусийлаштириш битими нима сабабдан бекор бўлгани ҳақида расмий изоҳ бергани йўқ.

Фото: "Кварц" АЖ
Қурилиш ойналари ва шиша идишлар бозорида монопол мавқега эга “Кварц” АЖнинг назорат пакети яна давлат тасарруфига қайтди.
Бу ҳақда Openinfo.uz порталида эълон қилинган 2025 йил 19 мартдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши баённомасига таяниб, “КорпИнфо” Telegram-канали хабар берди.
Баённомада Давлат активларини бошқариш агентлиги компаниянинг 89,78 фоиз акциялари эгаси деб кўрсатилган.
“Кварц” АЖ устав капиталидаги худди шу миқдор – 89,78 фоиз давлат улуши 2023 йилнинг февралида 265 млрд сўмга “Қувасойцемент” АЖга сотилганди.
Келишувга кўра, харидор 2018-2021 йилларда “Кварц” томонидан жалб қилинган 47,2 млн евро миқдоридаги кредит маблағларини 2026 йил якунига қадар сўндириши керак эди.
Компания 2024 йилни 142 млрд сўм, 2023 йилни эса 21,7 млрд зарар билан якунлаган. Хусусийлаштирилишдан олдинги йилларда эса, фойда кўриб ишлаган: 2021 йилда компаниянинг соф фойдаси 54,7 млрд сўмни, 2022 йилда 64,3 млрд сўмни ташкил этган.
“Кварц” АЖ ўтган йил Асакабанкдан 8 млн доллар, 2025 йилда эса 60 млрд сўм миқдорида кредит ҳам олган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳозирча “Кварц” АЖнинг яна давлат назоратига қайтарилиш сабаблари ҳақида ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Маълумот учун, “Кварц”ни хусусийлаштирган “Қувасойцемент” АЖга Кипрда рўйхатдан ўтган United Cement Group (UCG) эгалик қилади. Бу ташкилотнинг таъсисчиси Улуғбек Шодмонов бўлиб, у 2024 йилнинг декабр ойида БААда қўлга олингани ва Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида ОАВда хабарлар пайдо бўлганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон олий раҳбари вафот этган тақдирда уч нафар ўринбосари номини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:42
-
Беларус мухолифати вакили Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди
Жаҳон | 19:22
-
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 19:10
-
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:06
Мавзуга оид

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

23:10 / 09.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди

15:33 / 03.06.2025