Жамият | 09:35 / 18.08.2021
17617
3 дақиқада ўқилади

“Чиқиндихонадан егулик излаган кунларимиз бўлган...” — етимликда ўсган аёл ҳикояси

Kun.uz “Ҳаётий ҳикоялар” рукнининг қаҳрамонлари – Соҳиба ва Максим Жуков Жиззахнинг Шароф Рашидов туманидаги меҳрибонлик уйида вояга етиб, турмуш қуришган.

“Мен 3 ойлик пайтимда онам вафот этган, – дея ҳикоя қилади Соҳиба. – Ундан аввалроқ отам ҳам ҳаётдан кўз юмган эди. Ота-она меҳри нима эканлигини билмай ўсдим. Оч қолганимиздан чиқиндилар орасидан ейишга арзигулик нарса қидирардик. Ташланган сабзиларни тозалаб ейишга мажбур бўлганмиз кичкиналигимизда”.

Соҳибанинг айтишича, онаси вафот этганидан сўнг кекса бувиси уч набира-қизини боқа олмай, меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўлган.

“Онанинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди: болани онадан ажратмасин экан. Болалар уйида яшаганимизда турли тадбирлар, байрамларда совғалар, янги кийимлар, ўйинчоқлар бериларди. Дугоналарим билан бошимиз осмонга етарди бундан. Қачондир қизим бўлса, унга бераман деб ният қилардим.

Онасизликнинг аламини фарзандларим туғилганда янаям сездим: бола катта қилишда ёнимда онамнинг йўқлиги сезилди. Она меҳри билан бирга унинг насиҳатларига ҳам зор бўлдим.

Фарзандларим учун жонимни бераман. Ўзим онасиз, меҳрга ташна ўсдим – улар бунақа кунларни кўрмасин дейман. Онаси бўла туриб уни қадрламаганларни, онасини жеркийдиган фарзандларни кўрсам, нега оналарининг қадрига етишмайди деб ўйлайман.

Меҳрибонлик уйлари борлигига шукр қилдим – ўша ерда шунча йил яшаб вояга етдик. Турмуш ўртоғим ҳам шу ерда тарбияланган. Давлат бизни ташлаб қўймади: президент қарори билан бизга 2018 йилда уй берилди. Энди бизнинг ҳам ўз уйимиз бор”, – дея ҳикоя қилади у.

Соҳиба ва Максим – бугун икки фарзанднинг ота-онаси. Уларни тўкис улғайтириш учун тинимсиз ҳаракат қилишади. Аммо бахтга қарши кенжатой Робияхонда онкологик касаллик аниқланган. Унинг оёғида ўсимта бор.

Тетапоя қилаётган қизалоқ чопқиллаб югургиси келади. Лекин оёғидаги дард бунга имкон бермайди. Қизалоқни даволаш учун зудлик билан жарроҳлик муолажаси ўтказилиши лозим. Аммо бу мураккаб муолажа учун ота-онада имконият етишмаяпти.

Саховатли юртдошларимизнинг кўмаги билан қизча соғайиб, оиланинг бахти тўкис бўлса не ажаб. Улар ҳақида батафсил маълумотни @kunuzmurojaat манзили орқали олиш мумкин.

Соҳиба Жукованинг банк картаси:

8600 0609 1652 0985

Гулмира Тошниёзова тайёрлади
Тасвирчи - Нуриддин Нурсаидов.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи