Хитойда АҚШ спортчилари мамлакатга коронавирусни олиб киришда гумонланмоқда
Журналистларнинг ёзишича, 2019 йилда Уҳанда ўтказилган ҳарбий ўйинлар вақтида америкалик беш нафар ҳарбий касал бўлиб қолган. Уларда иситма, йўтал ва диарея кузатилган.

Фото: Reuters
2019 йилда Уҳанда ўтказилган ҳарбий ўйинларда иштирок этган АҚШ спортчилари Хитойга коронавирус инфекциясини олиб кирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sohu нашри ёзмоқда.
Журналистларнинг ёзишича, ўйинлар вақтида америкалик беш нафар ҳарбий касал бўлиб қолган. Уларда иситма, йўтал ва диарея кузатилган.
Маҳаллий юқумли касалликлар шифохонасида ҳарбийларга безгак ташхиси қўйилган.
Беморлар махсус самолётда АҚШга жўнатилган.
Журналистларнинг маълумот беришича, Америка томони бу касаллик борасида ҳеч қандай маълумотни чоп этмаган.
Аввалроқ даниялик олим, ЖССТ халқаро экспертлар гуруҳи раҳбари Питер Эмбарек коронавирус лабораторияда пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид

13:46
Хитой пандемия келиб чиқиши масаласида вазминликка чақирди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

15:17 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат

18:16 / 12.03.2025