АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Америкалик хитойлардан уч нафари Хитой агентларига махфий маълумотларни 50 минг долларгача бўлган қийматда сотганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Фото: Air Force Staff Sgt. Joseph Pick
АҚШ армиясининг ҳарбий хизматчилари ўз ташаббуси билан М142 HIMARS ракета артиллерияси, шунингдек, Bradley ва Stryker зирҳли машиналари ҳақидаги махфий маълумотларни Хитой разведкасига арзимаган пулга сотгани маълум бўлди. Бу ҳақда Task&Purpose портали тергов материалларига таяниб ёзди.
Қайд этилишича, сержант Жан Чжао ва лейтенант Ли Тян Вашингтон штатидаги Люис-Маккорд ҳаво кучлари базасида хизмат қилган. Шунингдек, 2013 йилдан 2017 йилгача аскар бўлиб хизмат қилган Руою Дуан ҳам жиноят ишига жалб қилинган. Учаласи ҳам ўтган ҳафта Хитой агентларига махфий маълумотларни 50 минг долларгача бўлган қийматда сотганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Жан Чжао махфий материалларни Хитойда яшовчи танишига пул эвазига етказиб берган. Чжао HIMARS ракета тизими ва АҚШ армиясининг Тинч океанидаги минтақавий иттифоқчилар билан ўтказган машқлари ҳақидаги махфий ва ўта махфий маълумотларни ўз ичига олган 20 та компютер диски учун тахминан 15 минг доллар олган. Бундан ташқари, айблов ҳужжатларига кўра, унинг ўзи Хитойдаги воситачига ушбу маълумот учун харидор топишни буюрган. Шу билан бирга, Чжао махфий маълумотларни олиш қийинлигини айтиб, мукофот миқдорини оширишга ҳаракат қилган.
Ҳарбий базада соғлиқни сақлаш бўйича маъмур бўлган лейтенант Ли Тян Хитой разведкасига Bradley ва Stryker жанговар машиналари ҳақидаги махфий материалларни узатган. Бундан ташқари, ишга Руою Дуанни ҳам жалб қилган ва «хизмат ҳақига» атиги 500 доллар олган. Дуан бу ҳужжатларни Пекинга 38500 долларга сотган. Транзакциялар 2021 йил ноябридан 2024 йил декабрига қадар амалга оширилган.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Чжао ва Дуан Орегон штати федерал судида 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг декабригача бўлган даврда порахўрлик ва давлат мулкини ўғирлаш мақсадида тил бириктирганликда айбланган.
Армия контрразведкаси қўмондони, генерал Ретт Р. Кокс сўзларига кўра, ушбу ҳодиса «ҳарбийлар тўқнаш келаётган ва ўсиб бораётган хорижий разведка таҳдидини таъкидлайди». Генерал ҳарбийларни «ҳушёрликни оширишга» ва ҳар қандай шубҳали фаолият ҳақида хабар беришга чақирди.
Мавзуга оид

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

19:11 / 13.03.2025
Трамп президентлиги даврида 30 мингдан ортиқ мигрант ҳибсга олинди

17:39 / 13.03.2025