Арманистон Озарбойжон билан чегарада россиялик ҳарбийлар жойлаштирилганини маълум қилди
Арманистон мудофаа вазирлиги Арманистоннинг Озарбойжон ва Грузия билан чегарадош Тавуш областида россиялик чегарачилар жойлаштирилгани ҳақида ОАВда пайдо бўлган ахборотни тасдиқлади.

“ОАВда Тавуш области, хусусан Воскепар қишлоғида россиялик ҳарбийлар борлиги ҳақида берилган маълумот юзасидан шуни маълум қиламизки, ушбу ҳудудда ҳақиқатан ҳам россиялик чегарачилар жойлаштирилган. Ҳозирда у ерда чегарачилар учун бинолар қурилмоқда”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, ушбу жараён Арманистон-Россия ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда.
29 июлда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги бир нечта низодан кейин Москва билан чегарада россиялик чегарачиларни жойлаштиришни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилган. У чегарадаги вазиятни беқарор деб баҳолаган ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига чегара бўйлаб мониторинг миссиясини жойлаштиришни таклиф қилган. Унинг таъкидлашича, бу чегарани делимитация ва демаркация қилиш ишларини жанговар тўқнашувлар хавф-хатарисиз амалга оширишга имкон беради.
Икки давлат чегарасидаги вазият 12 майдан бери нотинч бўлиб қолмоқда. Ўшанда арман томони озарбойжонлик ҳарбийлар Арманистоннинг Сюник областидаги чегараолди туманларидан бирида “муайян ишларни” амалга оширишга уринганини маълум қилган. Шундан бери икки томон чегарада низолар чиқаётгани ҳақида маълум қилиб, уларда бир-бирини айблаб келмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди
Ўзбекистон | 14:35
-
Ҳафта бошида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 14:28
-
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 14:11
-
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида
Жаҳон | 14:08
Мавзуга оид

13:20 / 21.06.2025
Озарбойжонда етти нафар журналист узоқ муддатга қамалди

12:42 / 21.06.2025
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

18:58 / 13.06.2025
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди

12:10 / 03.06.2025