Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида экспресс тест ўтказиш билан «СЭС» собиқ директорига алоқадор фирма шуғулланмоқда
25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга коронавирус ҳамда унинг янги штамми кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида хориждан келувчи барча шахслар ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирусга экспресс тест олиш тартиби жорий қилинди.

Тошкент халқаро аэропортининг «Тиббиёт дунёси» МЧЖ билан имзолаган шартномасига кўра, тест таҳлилларини олиш ваколати ушбу корхонага берилган ва йўлга қўйилган. Компания директори ўринбосари эса жамоатчиликка таниш Баҳром Алматов ҳисобланади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Баҳром Ибрагимович Алматов 2020 йилнинг 18 апрелида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.

Баҳром Алматов 2019 йилнинг сентябрида ССВ ҳузурида ташкил этилган Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистоннинг Бош давлат санитария врачи этиб тайинланган эди. 2020 йил апрелида эса у агентлик директорининг ўринбосари лавозимини эгаллаганди. Ушбу агентлик ташкил этилганидан бир йил ўтиб тугатилган.
Kun.uz мухбири билан 2020 йил 31 декабрь куни суҳбатлашган Баҳром Алматов ўзини «Тиббиёт дунёси» МЧЖ директори ўринбосари сифатида таништирди.
Қайд этиш лозим, Ўзбекистонга кириб келаётган йўловчиларда ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисидаги маълумотнома мавжудлигидан қатъи назар, улардан экспресс тест топшириш талаб этилмоқда.
«Тиббиёт дунёси» МЧЖ директор ўринбосари Баҳром Алматов аэропортга келган йўловчилар экспресс тест топшириши учун 150 минг сўм нарх белгилангани, 28 декабрдан бу нарх 95 минг сўмга туширилгани, талабалар эса 50 минг эвазига тест топширишлари мумкинлигини маълум қилганди.
Аммо ушбу хизматни кўрсатишдан мақсад тадбиркор учун даромад топишми ё бу ижтимоий масъулият юзасидан кўрсатиладиган хизматлардан бирими?
Ҳукумат шу пайтгача аэропортдан кириб келувчи йўловчилардан ПЗР манфий тест натижасини талаб қилиши баробарида нега АГ экспресс тест олинаётганини асослантириб, изоҳламаган. Шунингдек, ушбу хизматни кўрсатиш учун қайси фирмалар, қандай талаблар асосида танлаб олингани номаълум.
Маълумот учун, «Тиббиёт дунёси» МЧЖ устав фондидаги улушлар тенг миқдорда Аслам Бўриев, Феруза Бўриева, Сайёра Бўриева ва Фарида Бўриевага тегишли.
2018 йили компания таъсисчиси Аслам Бўриевга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганди. У йирик миқдорда фирибгарлик қилганликда гумон қилинган ва жиноий иш очилишига ҳиндистонлик тадбиркор Прем Назир асос солган ҳамда Сингапурда рўйхатдан ўтган «Profil Trading Pte.Ltd» компанияси билан имзоланган шартнома бажарилмаганига доир важлар асос бўлганди.
«Тиббиёт дунёси» клиникаси раҳбари Аслам Бўриев Kun.uz’да эълон қилинган мақолага муносабат билдирди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

13:07 / 11.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар терминал ичига кириши мумкин бўлди

21:35 / 09.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди

12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти

16:37 / 01.09.2024