Жанубий Кореяда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди
Жанубий Корея пойтахти Сеул ва унга ёндош аҳоли пунктларида коронавирусга чалинишнинг учинчи тўлқини кузатилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Фото: REUTERS/Heo Ran
“Фикримизча, ҳозирда касалланишларнинг учинчи тўлқини кузатилмоқда”, деб айтган вазирлик вакили.
19 ноябрда Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда 218та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда охирги марта кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200тадан кўпроқни августда ташкил қилган. Ҳозирда мамлакат бўйлаб касалланиш ҳолатлари сони 30 мингдан ошган.
Жанубий Корея бош вазири Чон Се Гюн аҳолини йил охиригача уйдан ишлашга ва биргаликдаги тадбирлардан тийилиб туришга чақирган. “Агар ҳозир вирус тарқалишини тўхтатмасак, унда кундалик турмушимиз яна чекланади”, деб айтган бош вазир. Унинг таъкидлашича, 60 ёшдан катта одамлар ўзини яккалаш режимига амал қилиши лозим.
Мавзуга оид

17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради

18:34 / 01.05.2025
Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи сайловлар олдидан истеъфога чиқди

12:36 / 24.04.2025