Турколог Андрей Кубатин вафот этди
Ўзбекистонлик турколог олим Андрей Кубатин 29 октябрь куни вафот этди. У коронавирусдан хасталаниб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётганди.

Кўпчиликка ноҳақ қамалган турколог олим сифатида таниш бўлган, бир йил аввал озодликка чиққан Андрей Кубатин 29 октябрда коронавирусдан вафот этди. Ушбу маълумотни марҳумнинг яқинлари Kun.uz'га тасдиқлади.
Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.
2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилганди. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси («Давлатга хоинлик қилиш») назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Кубатин ва унинг турмуш ўртоғи, олима Феруза Жуманиёзова Kun.uz'га интервью бериб, қизиқарли суҳбат давомида ҳаётларининг оммага маълум бўлмаган қирралари, илм ва олим тийнати, тарихчи олимни қийнаган муаммолар, шунингдек, илмий фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришган.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Реал» «Атлетико»дан пеналтилар сериясида устун келди, «Арсенал» ва «Астон Вилла» ҳам чоракфиналда
Спорт | 03:54
-
Путин Украина Қуролли кучлари ҳужумидан бери биринчи марта Курск областига борди
Жаҳон | 03:16
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қилди
Жаҳон | 00:29
-
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

18:48 / 23.09.2021
Суд Андрей Кубатиннинг яқинларига 150 миллион сўм маънавий зарар ундиришни лозим топди

13:31 / 13.04.2021
Бош прокуратура: Андрей Кубатинга нисбатан тергов вақтида жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилгани тасдиқланмади

10:11 / 31.03.2021
Андрей Кубатиннинг ўлими ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди

13:47 / 30.01.2021