Жамият | 13:31 / 13.04.2021
3776
4 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: Андрей Кубатинга нисбатан тергов вақтида жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилгани тасдиқланмади

Марҳум турколог олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарованинг Ўзбекистон президентига йўллаган шикояти юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Шикоят аризасида дастлабки тергов давомида А.Кубатинга ДХХ ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида у ўзи содир қилмаган жиноятига иқрор бўлгани, ўзи содир этмаган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани ва укасига нисбатан тергов жараёнида руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказган ДХХ ходимлари ҳаракатларига қонуний баҳо бериш сўралган эди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 9 февраль куни ДХХ тергов бошқармаси томонидан ушбу терговда қатнашган ДХХ ходимлари ҳаракатлари қонунийлиги ўрганиб чиқилган ва жиноят иши қўзғатиш рад қилинган. Шунингдек, иш Ҳарбий прокуратура томонидан ҳам назорат тартибида ўрганилиб, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорни бекор қилиш учун асослар топилмаган.

«Мурожаат юзасидан 2021 йил 9 февраль куни ДХХ тергов бошқармаси томонидан ушбу тергов ҳаракатларида қатнашган ДХХ ходимлари ҳаракатлари қонунийлигини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилган.

Иш материалларидан маълум бўлишича, А.Кубатин 2017 йилнинг 10 апрелидан 2017 йил 14 сентябрга қадар тергов ҳибсхонасида сақланган.

Ҳибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмаган, у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикоят билан мурожаат қилмаган ва унинг соғлиғи, руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳоланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда ушбу жиноят иши қонун доирасида ўтказилгани ҳамда фуқарога ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмагани аниқланиб, натижасига кўра жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Марҳум А.Кубатинга нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материаллари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорни бекор қилиш учун асослар топилмади», – дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, жорий йил 28 январ куни марҳумнинг опаси Андрей Кубатиннинг ўлимига шифокорлар айбдор экани ва уларнинг ҳаракатларига баҳо берилиши кераклиги ҳақида мурожаат қолдирган эди.

Ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, комиссион суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасида бемор А.Кубатинга нисбатан ташхис тўғри қўйилгани кўрсатилган ва Зангиота туман прокуратураси томонидан 2021 йил 28 феврал куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Кубатин вафотига қадар (2019 йил декабрдан буён) Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология марказида фаолият юритиб келган.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси («Давлатга хоинлик қилиш»)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябр куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилганди

Аввалроқ, Клара Сахарованинг ноҳақ тергов ва суд қилиниши натижасида Кубатин ва унинг оиласига етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўрилиб, қаноатлантиришдан рад этилган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди