Фарзандини мактабга юбораётган ота-оналарга тавсиялар берилди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова шу кунларда фарзандини мактабга юбораётган ота-оналарга қатор тавсиялар берди.
«Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак. Шу ўринда, психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади.
Фарзандингизда ўтган вақт давомидаги ўзлаштира олмаган билимларига етиб олиши учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак. Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга қаттиқ танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки бу билан сиз ўзингиз билмаган ҳолда унинг ўзига кучли томонларига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз.
Фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг», деган у.
Шунингдек, болаларга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатиш сўралган:
- қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;
- совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт асосидаги дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 60 фоиз бўлиши керак);
- фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланиш;
- жамоат ҳожатхоналари ҳамда уй ҳожатхоналари тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиш;
- чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;
- нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;
- кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.
«Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг», деди Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

17:22 / 07.05.2025
«Тоза қўллар» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди

13:43 / 09.01.2025
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

10:14 / 16.07.2024
Тадбиркорлар жамоат жойлари ва ижтимоий объектларда санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этади

09:19 / 09.06.2024