Ўзбекистон | 17:22 / 07.05.2025
1261
2 дақиқада ўқилади

«Тоза қўллар» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди

Аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.

Фото: Нина Зотина

«Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган «Тоза кўллар» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Тоза қўллар» дастури доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида:

- санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминланади;

- ичимлик суви таъминоти ва санитария-гигиена объектлари (ҳожатхона) инфратузилмаси яхшиланади, улар бинонинг ички қисмида жойлаштирилади;

- аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.

Давлат сармояларини бошқариш геопортали маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмаларини яхшилаш бўйича манзилли дастур шакллантирилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларини халқаро тажриба асосида сув таъминоти, санитария ва гигиенанинг «Уч юлдузли ёндашув» методикаси асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Президент фармонига мувофиқ, 1 майдан барча соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида «Тоза қўллар» дастури амалга оширилиши белгиланган.

Мавзуга оид