Коронавирусга қарши курашга 40 млн доллар тўплай олган 100 ёшлик британиялик қарияга рицар унвони берилади
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, коронавирусга қарши курашга 32,8 млн фунт стерлинг (40 млн доллардан кўпроқ) маблағ йиға олган Том Мур Британиянинг энг олий давлат мукофотларидан бири билан тақдирланади ва унга рицар унвони берилади.

Фото: Legion Media
Бу ҳақда Британия бош вазири Борис Жонсон девонхонаси маълум қилган.
“Хайрия йиғиш бўйича полковник Том томонидан бошланган ақлбовар қилмас кампания бутун мамлакатни илҳомлантирди ва коронавирус туманида биз учун умид маёғига айланди. Бу ажойиб воқеадан таъсирланган барча номидан унга катта раҳмат айтмоқчиман. Бу инсон – ҳақиқий миллат бойлигидир”, деб айтган Жонсон.
Бош вазир 100 ёшли фахрийни мукофотлашни шахсан илтимос қилган ва Британия қироличаси Елизавета II унинг илтимосини бажо келтирган. Мурга рицарлик унвони берилиши расмий маросими санаси пандемия давом этаётгани сабабли ҳали белгиланмаган. Британияда рицар унвони кўпинча 5 даражалик Британия империяси ордени билан бирга берилади. Мурга ҳозирча қайси даражадаги орден берилиши номаълум, бироқ капитан унвонида истеъфога чиққан қарияга аввалроқ полковник унвони берилди.
Уруш вақтларида Ҳиндистон ва Бирмада хизмат қилган қария коронавирусга қарши курашда Британия соғлиқни сақлаш миллий тизимига ёрдам бериш мақсадида у учун хайрия маблағлари йиғилишини эълон қилгандан кейин мамлакатга танилиб кетди. У маблағларни жалб этиш учун ўзининг боғида 25 метрлик масофани яшаган йилларига тенг маротаба, яъни 100 марта юриб ўтишга ваъда берган. Бироқ тиниб-тинчимас қария бу билан тўхтаб қолмай, боғини 200 марта айланиб чиққан.
Мурнинг бу хайрия акцияси Британия аҳолисида катта қизиқиш уйғотган ва у дастлаб режалаштирилган минг фунт стерлингдан ўн минглаб марта кўпроқ маблағ йиғишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

14:44 / 20.02.2025
The Times: Британия Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин

09:45 / 17.02.2025
Британия бош вазири Украинага қўшин жўнатишга тайёр

18:16 / 04.02.2025
Буюк Британияда зудлик билан 120 мингта зирҳли нимча чақириб олинади

13:46 / 04.02.2025