Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умиджон Салимов янги ишга ўтди

Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Умиджон Салимов «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz’га холдинг матбуот хизмати хабар берди.
У бу лавозимда 2018 йилдан буён ишлаб келаётган Олимжон Худайназарович Сапаров ўрнида иш бошлаган.
Умиджон Салимов 2011-2013 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари бўлган, 2013-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2017 йил апрелида «Ўзавтосаноат» АЖга қайтган ва бошқарув раисининг техника сиёсати ва маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаган, ўша йилнинг августида «Ўзавтосаноат» АЖ раисига айланган, аммо 2018 йилнинг июнида лавозимдан олиниб, кўп вақт ўтмасдан «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари сифатида компанияга қайтганди.
У 2019 йил январида Иқтисодиёт вазирлиги ўрнида қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Бундан аввалроқ Нодир Собирович Отажонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси - «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

09:49 / 01.07.2020
«Ўзагротехсаноатхолдинг» тугатилади - Президент қарори

14:10 / 04.12.2019
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта териш машиналари хорижникидан икки баробар арзон, терим сифати ҳам яхши – Нодир Отажонов

12:00 / 04.12.2019
2020 йилдан тўртта вилоятда пахтанинг 50 фоизини машинада териш режалаштирилмоқда — Нодир Отажонов

10:30 / 14.07.2019