Жаҳон | 23:22 / 30.11.2018
30244
2 дақиқада ўқилади

Буэнос-Айресда G20 саммити очилди

Фото: РИА Новости / Владимир Астапкович

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда “Катта йигирматалик” саммити давлатлар етакчиларининг ишчи йиғилиши билан бошланди. 

Йиғилишни гуруҳда раислик қилаётган Аргентина президенти Маурисио Макри очиб берди. Йиғилиш “Ҳалол ва барқарор келажак” шиори остида ўтади.

Германия канцлери Ангела Меркель самолёти билан юз берган муаммо сабабли саммитнинг биринчи кунини ўтказиб юборади. Таъкидланишича, канцлер Аргентинага 30 ноябрь кечки пайт етиб келади. Шу сабабли унинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан 30 ноябрга белгиланган учрашувлари бекор қилинди.

Саммитнинг асосий мавзуси анъанавий равишда савдо, рақамли иқтисодиёт, иқлим ўзгаришлари, барқарор ривожланиш ва гендер тенглик бўлади.

Бироқ АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятлари саммитнинг муваффақиятли ўтишини шубҳа остига қўймоқда. 

“Йигирматалик гуруҳи” (G20)  глобал иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун мўлжалланган йирик форум ҳисобланади. G20 дунёнинг йирик ривожланган ва ривожланаётган давлатларини бирлаштиради, бу давлатлар ҳисобига дунё ялпи ички маҳсулотининг 85 фоизга яқини тўғри келади.  

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи