Ўзбекистон | 21:54 / 02.08.2018
18509
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўтаётган тест жараёнларида янги қурилмадан фойдаланилмоқда

Тест жараёнлари бошланиб кетди. Йил давомида ширин орзулар оғушида юрган минглаб абитуриентлар бугун ҳақиқий синовдан ўтмоқда. Буни Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтаётган тест жараёнлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Вилоятдаги мавжуд 3 та олий таълим муассасасининг кундузги бўлимларига ўқишга кириш учун бу йил жами 51 минг 529 нафар, шундан, Қарши Давлат университетига 30 937 нафар, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтига 18 192 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалига 2 400 нафар абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди.

Ёшларни ўқишга қабул қилиш учун Қарши Олимпия захиралари спорт коллежининг енгил атлетика спорт манежи, волейбол ва дзю-до заллари танланди. Бу биноларнинг сиғими 2 220 ўринга мўлжалланган.

Тест синовларини шаффоф ва адолатли ҳамда холис тарзда ўтказиш, тест синовларини ота-оналар ва кенг жамоатчилик ҳам онлайн тарзда кузатиб бориши учун 1200 ўрин ажратилди ҳамда катта экранли монитор ўрнатилди.

- Бу йилги тест жараёнлари шаффоф ўтяпти, - дейди биз билан суҳбатда бўлган назоратчи Шаҳло Нурматова. – Ота-оналар учун ҳам, абитуриентлар учун ҳам барча шароитлар яратилган. Аммо, мана кўриб турганингиздек, тест жараёни тугашига ҳали ярим соат бор бўлишига қарамай, зал деярли бўшаб қолди. Бу таваккал топширишдан, кимларнингдир ўрнидан имтиҳонга киришдан далолат беради.

- Ўғлим муҳандис бўлмоқчи, унинг орзулари жуда катта. Иккинчи йил топшириши. Мана, ҳозир унинг имтиҳон жараёнини кузатиб боряпман. Ўзим Нишон туманидан келдим. Ҳақиқат борлигидан умид қиламан, узоқ йўлдан келиб, ўғлимнинг тест ечаётганини кўриб турибман, - дейди нишонлик деҳқон Тўрамурод Азизов.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, тест жараёнида сохта ҳужжатлар билан, кимларнингдир ўрнига тест жараёнларига қатнашиш ҳолатлари қайд этилди. Ачинарлиси, улар орасида Қаршидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган 4-курс талабалари ҳам бор. Қайд этиб ўтиш лозимки, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда Ўзбекистонда илк бор Қашқадарёда биометрик маълумотлар йиғиш қурилмасидан фойдаланилди. Аммо шунга қарамай, ўтган икки кун ичида жуда кўп қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 1 август куни 43 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Шундан фуқаролик паспорти фотосуратлари сохталаштирилган 4 та ҳолатда, форма-9 фотосуратлари сохталаштирлган 2 та ҳолатда, ДТМ варақаси фотосуратлари сохталаштирилган ҳолати 29 та ҳамда ўрин алмаштириш кирилган ҳолатлар 8 талиги аниқланиб, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчилари ва суриштирувчилари томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

KUN.UZ томонидан 2 август куни тест жараёнлари кузатилганида, 101 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Буларнинг аксарияти ҳам юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар ҳисобланади.

Мана шундай замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар қабул қилинаётган, шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнлари онлайн узатилаётган бир пайтда, яна эскича ҳолатда, ғаламисларча хатти-ҳаракат қилиш жуда уятли ва кечирилмас ҳолатдир.

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди