Лавров Эрон бўйича ядровий битимда Россия манфаатларини ҳимоя қилишга чақирди

Фото: Александр Щербак/ТАСС
Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров Эрон бўйича ядровий битимда Россия томонининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга чақирди, дея хабар беради РИА «Новости».
«Бу битимда ҳам Россия Федерациясида, ҳам бошқа иштирокчиларда, ҳам европаликларда қонуний манфаатлар бор, улар бу келишувда мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланган. Шунинг учун биз ҳар биримизнинг қонуний манфаатларимизни хабар қилган ҳолда ҳимоя этишимиз лозим», - дея айтиб ўтди Лавров.
Лавров Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашув давомида шундай баёнот билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Трампнинг нефть бозоридаги иккиёқлама ўйини ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

12:50 / 31.05.2025
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди

14:17 / 29.05.2025
Россия Киев билан музокаралар янги раундининг жойи ва вақтини таклиф қилди

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

23:03 / 23.05.2025